Болалар ҳақида латифалар
— Мен анча йил олдин. 20 ёшимда 39 ёшли аёлга уйландим. Хотинимни 20 ёшли қизи бор эди. Қизини эри йўқ эди. Мени дадам 43 ёшда бўлиб хотинимни қизига уйланди. Яъни дадам мени хотинимга куёв бўлди. Бошқа тарафдан хотинимни қизи менга ўгай она бўлди ва бир ўғил туғди. Менга ука, хотинимга невара бўлди. Бир тарафдан менга ҳам невара бўлди. Натижада мен укамни бобоси бўлдим. Йиллар ўтиб хотиним ҳам ўғил туғди. Дадамни хотини учун ука, мени ўғлимга буви. Ёки мени ўғлим бувисига ука бўлди. Яна бир тарафдан хотинимни қизи. Мени ўгай онам уғлимга опа бўлди. Ҳаммадан дахшати шуки, мен ўғлимга жиян бўлдим. Айтинг мен жинни бўлмай ким жинни бўлсин!?
— Дадаси биз яқинда биттага кўпаямиз, - деса эри хурсанд бўлиб кетибди.
— Ростанми? Жуда зўр бўпти-ку! Ўғил эканми ёки қизми? – деса, хотини:
— Онам бизникига кўчиб келяптилар, - дермиш.
— Йўғ-е... Нималарни қолдирибди у ерга?
— Бешта боласини!
— Демак, бугун феълни ўтамиз. Алишер айт-чи, агар сен қўшиқ куйласанг нима бўлади?
Алишер:
— Мен куйлаяпман бўлади.
Ўқитувчи:
— Агар кичкина синглинг куйласа-чи?
Алишер:
— Овозингни ўчир бўлади.
— Адаси озмоқчиман! Белимга обрач олиб келиб беринг...
Эри “Хўп” деб, эртасига обрач олиб келиб берса, хотинини белига шундоқ лойиқ келибди. Хотини “Вой! Нега бунақасини олиб келасиз?!” деб минғирласа, эри хурсанд бўлиб:
— Ана хотин кўрдингми? Сени размерингни топибман! Лоп-лойиқ келди-я... Кўйлак олиб бермасам ҳам ўлчамларингни яхши биламан, – дермиш.
— Ойижон, менга 1000 сўм беринг.
Она:
— Нима қиласан?
Болакай:
— Қари амакига бераман.
Она:
— Қаерда экан у амаки?
Болакай:
— Ҳов ана, музқаймоқ сотяптилар.
Йўлда давом этиб кетаётган бола дўстини учратиб қолибди. Бўлган воқеани айтиб берса, дўсти сал шошқалоқ экан. Гапларни охиригача эшитмай қудуққа югуриб келиб сакрабди. 1-тугмани босса уни ҳам кийим-боши ечилибди. Кейин у дарров 5 ни босибди. Шунда тепага учиб чиқиб кетганини билмай қолибди.
— Болакай, сен катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?
— Катта бўлсам, катта бўлсам-чи... Албатта бутун дунёни айланиб чиқаман. Ҳамма давлатларни кўриб, сайёҳат қилиб юраман. Кўп машиналарим, миллионлаб мухлисларим бўлади. Ҳеч қандай иш қилмасам ҳам катта ойликни олавераман-олавераман...
Мен катта бўлсам – футболчи бўламан!!!
— Агар шундай тўпалончи бўлаверсанг, сени яхши болага алмаштириб келаман.
Бола бўлса онасига дебди:
— Алдаманг! Қайси аҳмоқ тўпалончи болани яхшисига алмаштиришга рози бўлар экан?