Болалар ҳақида латифалар

Ойиси ўғлини урушябди.
— Менга қара, яп-янги шим билан, шундай балчиқ, лой кўлмакка йиқилдингми?
— Ойижон, шунақанги катта тезлик билан йиқилдим-ки, ҳатто шимимни ҳам ечиб олишга улгурмадим.
Адаси тўрт ёшли қизини ухлатмоқчи бўлиб, алла айтиб берибди. Қизини кўзлари юмулганини кўрган отаси:
— Ухлайқол қизим. Ҳозир тушингда ажойиб эртаклар кўраётган бўлсанг керак, - дебди пичирлаб.
Қизи эса шу заҳоти кўзини очиб:
— Йўқ адажон. Реклама тугамади ҳали, - деган экан.
Кунларнинг бирида ота-ўғил тоққа, дам олишга чиқишибди. Ўғли тошга қоқилиб, йиқилиб тушибди-да, оғриқдан:
— Ай!, - деб бақирибди.
"Ай!" деган акс-садо келибди.
— Кимсан?, - сўрабди бола ҳайрон бўлиб.
"Кимсан" деган акс-садо эшитилибди.
— Тентак, - деб бақирибди.
Яна "Тентак" эшитилибди.
Адаси ўғлига қараб, — Тўхта, - дебди-да, — Сен зўрсан!, - деб бақирибди.
"Сен зўрсан" деган садо келибди.
— Сени яхши кўраман, - деса,
"Сени яхши кўраман" деган овоз келибди тоғлардан.
— Кўрдингми ўғлим, мен зўрман ва мени яхши кўришади. Сен эса тентаксан, - деган экан адаси.
Хотин эрига:
— Адаси, ўғлингизга ўзингиз тушунтиринг. Уни севимли кучуги ўлиб қолди...
Отаси:
— Ўғлим, бу ёққа кел! Турникда тортина оласанми? Бир, икки, уч, ..., ўн. Нимага тўхтадинг?
— Тамом бўлдим ада...
— Ўғлим, сен яхши кўрган кучугинг ҳам тамом бўлди!!!
Афандини ўғли мактабга борибди. Ўқитувчиси унга савол берибди:
— Биров сенга олма берса нима унга дейсан?
— Олма ювилганми дейман, устоз, - жавоб берибди бола.
Боғчага келган боладан тарбиячиси билимини синаб кўряпти:
— Қани Акмал нимани биласан?
— 1, 2, 3, 4, 5
— Ана кўрдиларингми санашни билар экан, қани давом этчи,
— 6, 7, 8, 9, 10, валет, дама, король, туз..
Бир қизча йўл бўйида йиғлаб ўтирган экан.
Бир киши келиб:
— Нега йиғлаяпсан, - деб сўрабди
Қизча "1000 сўм пулини йўқотиб қўйганини", айтибди.
Ҳалиги киши қизчага 1000 сўм берибди.
Қизча яна ҳам қаттиқроқ йиғлабди.
— Яна нега йиғлаяпсан, - деб сўраса
Қизча:
— Йўқотмаганимда 2000 сўм бўларди, - дермиш.
Набира бувасига:
— Бобо, 1990-йиллар яхшимиди ёки ҳозирми? – дебди.
Буваси:
— Эҳ болам, ўша пайтлар яхши эди-да албатта. Бувинг ёш ва чиройли эди, - дермиш.
Кичкина болакай:
— Ойижон қорним очди? Ойижон чанқадим! Ойижон ўйинчоғим қани? Ойижон ухлатинг! Ойижон ..., - деяверибди.
Телевизор кўриб ётган адаси эса:
— Яхши-ям ойижон эмас эканман, - дермиш.
Бир киши уйида ухлаб ётса, ҳадеб қулоғига “Айфон, айфон” деган товуш келаверибди. Ўрнидан туриб, деразадан пастга қараса, ёш болалар ўйнаб юрганмиш.
— Ҳой тирранчалар, намунча “Айфон” деб бақирасанлар!? Уйқуни-ям белига тепдиларинг! – деса, болалар:
— Амаки, биз Аюбхон ўртоғимизни чақиряпмиз, - дейишган экан.