Болалар ҳақида латифалар

Ишончим комил! Орадан 50 йил ўтиб набираларим мени шу кунларда уйдаги диванда телевизор кўриб ётганим ҳақидаги ҳикояларимни эшитиб "Буважон, ғалаба учун раҳмат" деб айтишади.
Кечаси сериал кўриб ўтирган набирасига бувиси:
— Кириб ёт! Кундузи қайтаради. Ўшанда кўрасан! - деса, набираси:
— Кундузи тўлиқ кўрсатмас экан. Айрим жойларини қирқиб ташлашар экан инсофсизлар, - дермиш.
Бир аёл 4 ёшли ўғилчаси билан кўчада бораётган экан, чиройли дугонасини учратиб қолибди. Дугонаси билан кўришиб, ўғлига:
— Ўғлим, холангни ўпиб қўй! - деса, болакай:
— Йўқ, урадилар! - дебди.
— Нега унақа деяпсан ўғлим? - дебди онаси.
— Адам ўпганларида бу хола урганлар, - дермиш.
Уй ҳайвонларига қўлқоп билан тегининг, қўлларни тез-тез совунлаб ювинг.
Ойи, сизмисиз? Нега бу ракамдан СМС ёзяпсиз? Буни устига сизлаяпсиз? Тинчликми ойи?
— Ўғлим, мактабда баҳоларинг нечи бўляпти?
— Ойижон, муҳими соғ-саломат юрибман-ку!
Болакай уйда хафа бўлиб ўтирса, ойиси сўрабди:
— Нега хафасан ўғлим:
— Карантин менга жуда қимматга тушди. Қанча соф фойдадан қолиб кетганимни билсангиз эди...! - дебди болакай.
Онаси:
— Қанақа фойда? - сўрабди онаси ҳайрон бўлиб.
— Биласизми ойи, шу кунларда рамазон айтиб қанча пул топардим, - дермиш болакай.
Бола бувасидан сўраяпти:
— Сизни ёшлигингизда қўл телефони бўлганми?
— Йўқ, бўлмаган болам.
— Планшетчи?
— Йўқ. У ҳам бўлмаган.
— Пейджериз бўлгандир?!
— Йўқ.
— Диназаврларни кўрганмисиз бува?
— ...
Менинг ўғлим рус тили, инглиз тили ва бошқа тилда бемалол гаплашиб ўтиради.
Умуман мактабда бошқа фанларда ҳам гаплашиб ўтираверади. Ҳечам тартибга чақириб бўлмаяпти...
Бир киши кўчадан товуқ ўғирлаб келиб ўғлига дебди:
— Мана шу товуқни бозорга олиб бориб сотиб кел.
Ўғли ҳам товуқни бозорга олиб бориб йўқотиб қўйибди.
Уйга қайтиб келса:
— Товуқни неча пулга сотдинг? - дебди отаси.
— Ўзини нархига бериб юбордим ота, - дебди боласи.
Эрталаб тренировкага, тушдан кейин мактабга борадиган ўғлимнинг эртага эрталабки машғулотлари қолдирилгани эшитиб, ўзимча унга буюриб қўядиган ишларимни режалаштирдим.
— Хўш, эртага нималарни режалаштирдинг?, -сўрадим ундан.
— Нимани бўларди, эрталаб ўрнимдан турмай кўпроқ ухлашни, - жавоб берди у.