Бошқалар ҳақида латифалар

Меҳнат ва бандлик вазирлигига қўнғироқ қилиб туша олмаяпман. Банд эканлар!
Ҳаётда кўп нарсага эришмоқчимисан? Ундай бўлса ҳеч нарсани орзу қилма!
3 та қизиқ бир факт бор:
1) Ҳеч бир одам чап кўзи билан ёзувни ўқий олмайди.
2) Буни ўқиган содда одам дарров шу ишни қилиб кўради.
3) Алданганини билиб кулиб қўяди.
Энг яхши кун – Эртага!
Эртага чекишни ташлайман! Эртага спорт билан шу-улланишни бошлайман! Эртага диетага “ўтираман”! Эртадан ўқишни бошлайман! ...
— Нимага сиз табассум қилганингизда бир кўзингиз кулиб турса ҳам бир иккинчиси ғамгин бўлади?
— Иккинчи кўзим сунъий-да!
— Do you speak English?
— Мен-ми? Ҳа, шунақа-ям speak қиламан-ки, кўрсангиз do деб юборасиз...
— Навбатдаги саволга ким жавоб беради? Энг яхши вазирлик номини айтинг.
— Инновациялар вазирлиги.
— Нима учун?
— Сарфланаётган пуллар нимага ишлатилаётганини ҳеч ким билмайди.
Баъзида будильник уйғонишга ёрдам беради. Лекин кўпинча ухлашга ҳалақит беради.
Кунингни яхши ўтиши об-ҳавога эмас, ёнингдаги инсонларга боғлиқ.
Сувенир-шундай нарсаки, уни сиз ўз шаҳрингизда умуман харид қилмаган бўлар эдингиз.