Бошқалар ҳақида латифалар

Ҳар куни тонгда севимли машғулотим – девордаги соатга қараб, ишга кеч қолаётганимни кузатиб ётиш...
Уйда ўтирган пайтим уйда "Кел, шу ўтиришимда эсда қоларли бир иш қилай!" дедим-да, уйда ўтириш бўйича рекорд ўрнатдим.
Деҳқонга "Бир йилда 1 тонна метал етиштириб бероласизми?" дейишса, деҳқон "Уруғини берсаларинг етиштириб беравараман" деган экан.
Иккита балиқ уришаётиб бири нима дермиш:
"Фақат сувга босиш йўқ!"
— Исминг нима сени?
— Тоштемир.
— Исминг бунча қийин?! Эслаб қололмаяпман.
— Қурилиш қилсангиз эслаб қоласиз.

Бир мотивацион спикер ҳамкасбидан сўрабди:
— Қандай қилиб даромадни кўпайтириш мумкин?
Ҳамкасби дебди:
— Истасанг гапириб бераман.
— Йўқ, гапириб беришни ўзим ҳам биламан. Сен аниқ кўпайтириш усулини ўргат!

Негр одамдан "Нега бунча қорасан?" деб сўрашса, негр "Тонировка қилинганман" дермиш.
Шаҳримизнинг текис асфальт ерларига оҳак билан "Сени севаман!" деб ёзиб кетишади.
Тўғри-да! Текис асфальт бор бўлса-ю, севмай бўладими уни?!
Россияга борган ўзбек йигит йўлни тополмай бир рус кишини тўхтатибди.
Йигит русча гапини тушунтиролмай бир нималар деяётса, ҳалиги киши "Ўзбекча гапиравер" дебди.
Бир одамни қулоғи шалпанг қулоқ экан.
Ҳамма уни масхара қилар экан.
Карантин тугаб, кўчага чиқса, маска тақавериб ҳаммани қулоғи шалпанг қулоқ бўлиб қолганини кўриб роса хурсанд бўлган экан.