Бошқалар ҳақида латифалар

Диққат кастинг!
Оздирадиган дори рекламаси учун эгизаклар таклиф этилади.
Эгизакларнинг бири жудаям семиз, иккинчиси эса озғин бўлиши шарт!
— Қаерда эдинг?
— География китобининг 67-саҳифасини очсанг, билиб оласан.
— 67-саҳифаси йиртиб олинган-ку!?
— Энди тушунгандирсан қаерда бўлганимни?!
Қандолат цехидаги эълон:
Қанд касали борларни ишга қабул қиламиз.
— Агар қўлимда нечта мандарин борлигини айтсанг, иккаласини ҳам сенга бераман.
— Иккита!
— Қандай топдинг???
Ҳозирги замонда 12 ёшга тўлган қизларни собиқ йигити бор. Ўша қизлар собиқ йигити уни бутун ёшлигини сароб қилгани ҳақида гапириб беришади.
Баъзи кишилар суҳбат пайтида сиз боғдан келсангиз, у падвалдан югуриб чиқади.
Карам билан сабзи чўмилгани кўлга боришибди.
Сабзи сувга тушиб олиб:
— Кел карам, чўмиламиз, - дебди.
Карам:
— Ҳозир, ечиниб олай, - дебди-ю, бироздан кейин йўқолиб қолибди.
Суд кетмоқда. Адвокат дебди:
— Ана, гувоҳ аксирди. Демак у тўғри гапиряпти.
Судья унга:
— Эсингиз жойидами адвокат? - деган экан.
Бир куни тиш щёткаси совунга дардини айтиб қолибди:
— Биласанми, одамлар мен билан тишларини ювишади.
Шунда совун хафа бўлиб:
— Шукур қил! - деган экан.
— Америкада қора чойни нима деб айтишаётганини биласанми?
— Йўқ.
— Яшил чойни ўртоғи.