Эр-хотин ҳақида латифалар
— Нега хомушсан?
— Хотинимни илон чақиб олганди, ўлиб қолди, бечора. Раҳмим келяпти.
— Сен хотинингни ёмон кўрардинг-ку! Нега ачиняпсан?
— Э-э-э... ўлган хотиним эмас, илон-да!
1. Нон
2. Тухум
3. Қуруқ чой
4. Совун
5. Пиво
Эр дўкондан қайтгач, хотин харид қилинган нарсаларни халтадан ола бошлабди: Битта нон, иккита тухум, уч қути қуруқ чой, тўртта совун ва беш шиша пиво.
Жаҳли чиққан хотин эрига ҳеч қандай эътироз билдиролмабди-ю, лекин кейинги сафар пивони рўйхатнинг бошига ёзишни ёдидан чиқармабди.
— Овора бўлма хотин, барибир вазнинг камайиб қолмайди, - деб кулибди.
Хотини эса эрига қараб:
— Ҳеч бўлмаса тарози нечини кўрсатаётганига қараб олай!, - дебди.
— Хўш, янги котибангизни оёқлари қанақа экан?
Эри:
— Билмадим, - дебди.
Хотини яна сўрабди:
— Кўзлари қанақа экан?
— Эътибор бермадим.
— Лоақал қанақа кийинаркан?
— Кўрдим. Жуда тез кийинар экан!
— Ҳа хотин, тинчликми? – деса, - хотини:
— Ўлинг, сизмидингиз, - дермиш.
— Ҳар куни овқат пишираман, кир юваман, супураман, тозалайман, дазмоллайман, ... Ўзимни эртакдаги Зумраддек ҳис қиляпман, - деса, эри:
— Айтгандим-ку, менга турмушга чиқсанг, эртаклардагидек яшайсан деб, - дермиш.
— Яна ичиб келдингизми? Ичган жойингизга боринг!
Эр ўзида йўқ хурсанд, телефонини олиб кимгадир қўнғироқ қилиб дебди:
— Оғайни шошмай туринглар! Мен ҳам бораман! Рухсат олдим!
— Нега хотинингизни чўкиб кетаётганини била туриб, қутқаришга ҳаракат қилмадингиз?
— Мен уни чўкаётганини билмадим. У ҳар доимгидек бақирар эди...
— Э, ҳавотирга ўрин йўқ. Тушга нималар кирмайди дейсиз?!
— Тўғри-ку-я, лекин уч кундан бери хотинимни топа олмаяпман...
— Мени хотиним ташлаб кетди, - дебди бемор.
— Хотинингиз ташлаб кетса, бешинчи қаватдан ўзингизни ташлаб юбориш шартми?!
— Тушунмадингиз доктор! Хотиним мени ташлаб юборди ...