Эр-хотин ҳақида латифалар

Тишни яхши сақлаш учун аёлларга бепул маслаҳат:
1. Кунига 2 марта тозалаш!
2. Йилда 2 марта стоматологга бориш!
3. Эрга асло гап қайтармаслик!
Хотин эрига:
— Азизим, бугун ажойиб туш кўрибман!
— Қанақа туш экан?
— Тушимда сиз менга бир дона олма берганмушсиз...
— Буни нимаси ажойиб?!
— Ўша олма-чи тишланган экан...
— Тишланган олма кўрсанг ҳам, сенга Apple телефонини олиб беролмайман!
— Адаси, ҳанузгача менга бирор мартта гул сотиб олмагансиз...!
— Ҳали тириксан-ку, хотин...!
Бир қиз интернетда ўтирган экан, қўшни хола кириб:
— Қачон қарасам шу компьютеринг олдида ўтирасан. Нима қизиқ нарсалар бор бу ерда?, - деб сўраб қолибди.
Қиз эса:
— Интернетдаги "Google" ни сизга тушунтираман. Мана қаранг, нимани хоҳласангиз топиб беради, - дебди.
Қўшни аёл ҳам қизиқиб:
— Нима сўрасам ҳамма-ҳаммасини топиб берадими?
— Ҳа, хамма нарсани топади. Хоҳласангиз мана ёзиб, излаб кўринг.
Қиз клавиатурани қўшни холага бериб, ўзи чой дамлаб келиб қараса, экранда шундай ёзувлар турган экан:
"Ассалому алайкум ҳурматли Гугл ака! Илтимос, менга эримнинг жазмани қаерда яшашини топиб берсангиз!"
— Адаси, нонни нархи ошибди.
— Э, майли, бир гап бўлар!
Ўзбеклар ҳамма муаммоларни шу гап билан енгиб кетади...
Эр билан хотин кечаси ухлаб ётишса эшик тақиллаб қолибди.
Хотин:
— Вой шўрим эрим келди, - деса.
Эри:
— Қани, қани - деб деразадан қочиб кетганмиш.
Афанди бетоб бўлиб ётса, хотини тепасида йиғлаб ўтирган экан. Афанди унга термулиб:
— Бор, чиройли кийимларингни кийиб, ўзингга қараб чиқ! – дебди.
Хотини:
— Қўйинг-э, ҳозир кўнглимга пардоз-андоз сиғармиди?! – деса, афанди уни койиб:
— Аҳмоқ хотин! Ҳозир Азроил келиб қолади. Сени кўриб, мени унутиб қўярмикин дейман-да, - дебди.
Бир хотин дугонасига ҳасрат қилибди:
— Эрим энди ароқ ичмайман деб қасам ичганидан буён, музлатгичга солиб музлатиб еябди.
Эр хотинига деди:
— Арзанда ўғлинг яна ҳамёнимдан пулларимни ўмарибди!
— Нега энди у бўларкан? Балки мен олгандирман ...
— Йўқ, сен эмас! Ҳамёнимда пулларимни ярми қолиб кетибди.
Хотин эрдан аразлаб онасиникига кетиб қолди. Лекин кўп ўтмай қайтиб келиб эрига:
— Мени кечиринг, - деб ёлбора бошлади.
Эрнинг фиғони фалакка чиқди:
— Кетиб қолганингни кечиришим мумкин, аммо қайтиб келганингни у дунё, бу дунё кечирмайман!