Эр-хотин ҳақида латифалар

Бир одам сигирини сотмоқчи бўлиб бозорга олиб келибди. Харидор сўрабди:
— Сигирингиз серсутми?
— Ҳа, сути яхши. Аммо битта камчилиги бор.
— Қанақа камчилик экан?
— Соғилаётганда қаттиқ тепади.
— Ҳечқиси йўқ, сигирни хотиним соғади.
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирсак, ошхонада қолиб кетган қўл телефонимга СМС хабари келди.
Эринчоқлик билан ўрнимдан туриб, секин бориб қарасам, эримдан хабар келибди:
"Хотинжон, модомики ўрнингдан туриб, ошхонага борибсан, битта аччиқ чой дамлаб келақолгин!"
Эр хотинига:
— Костьюмимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Шимимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Оёқ кийимимни-чи?
Хотин:
— Ахир уни чўнтаги йўқ-ку?!
Бир аёл қўшнисига дардини айта бошлабди:
— Бир ҳафтадан бери эримдан ҳожатхонани таъмирлаб беришини сўрайман.
— Хўш, нима бўлди?
— Якшанба куни ҳожатхона эшигига "Кириш ман этилади. Таъмирланмоқда" деган ёзувни илиб, ўзи чойхонага кетиб қолибди.
Эр-хотин ва қизи овқатланаётган экан, онаси қизига:
— Қизим сенга нима бўлди? Жуда хомушсан, овқатингни егин, - деса, эри хотинига:
— Шуниям билмайсанми? Қизингни эрга бериш керак, - дебди. Ойиси яна қизига:
— Ол қизим, овқтингни егин, касал бўлиб қоласан ахир, - деса, эри яна хотинига:
— Бунингни дарди маълум, эрга бериш керак! - дебди.
Онаси яна қизига:
— Қизим ҳозир овқатинг совуб қолади, - деса, қизи:
— Уф-ф-ф ойи, бирпас жим туринг! Дадам гапирсинлар! - дермиш.
Ёш келин эридан сўрабди:
— Ростини айтинг, сиз менгача бирортасига қараганмисиз?
Куёв:
— Ҳа, жуда кўпига қараганман.
Келин:
— Ғамхўрлик ҳам қилганмисиз уларга?
— Ҳа! Ҳаммасига!
— Ким экан улар???
— Қўйларга-де...!
Афандини боғига ўғри тушипти, уни кўриб қолган афанди бақириб ўғрига дўқ қилипти:
— Уялмайсанми бировни боғида ўғрилик қилгани?
Ўғри:
— Ўзинг нимага хотининга янги кўйлак обермайсан?
Афанди:
— Сени ўғрилигинг билан мени хотинимни кўйлагини нима алоқаси бор???
Ўғри:
— Гапни кавласа, гап чиқаверади-де - деган экан.
Хотинининг "Бўлди, мен уйдан кетаман" деган гапига ҳамма эркаклар ҳар-хил жавоб қайтаришаркан.
Янги уйланганлар: "Йўқ, ундай қилма! Кечир..." дейишади.
Тажрибалилар: Хотиржам туриб, хотинининг барча гапларини эшитади.
Ўта тажрибалилар: Хафа, тушкун ҳолатда: "Сен фақат ваъда беришни биласан...!" дейишади.
Бир куни эр кечаси ичиб келиб туалетга бориб хотинини олдига югуриб келиб:
— Онаси ҳожатхонага жин кириб олибди, - деса
Хотини:
— Нима бўлди? - дебди.
Эр:
— Ҳожатхонани эшигини очсам, чироғи ёнаяпти, эшигини ёпсам чироғи ўчаяпти, - дебди
Хотин:
— Оббо, яна совутгични ҳожатхона билан адаштирибсиз-а, - дермиш
Божалар суҳбати:
— Божа, сизга битта яхши, битта ёмон хабарим бор. Қайси биридан бошлай?
— Яхшисидан.
— Мени табрикланг! Қайнонамиз ўн кун бизникида туриб, ваниҳоят бугун кетяпти...
— Зўр-ку! Ёмони-чи?
— Энди ўн кун сизларникида туриб, кейин уйига қайтмоқчи.