Эр-хотин ҳақида латифалар

Ўғил:
— Дада менга 5000 сўм берсангиз, кечаси ойим ким билан ухлаганларини айтаман.
Отанинг жаҳли чиқиб
— Мана 5000 сўм. Ойинг ким билан ухлаганини тез айт!!!
Ўғил:
— Мен билан ухладилар...
— Дада, нега сиз ойимга уйлангансиз?
Ота ўғлини берган саволига ошхонада юрган хотини томонга қараб жавоб берибди:
— Хотин қара, сенга уйланганимга ҳатто ўғлимиз ҳам ҳайрон бўляпти!?
Отанинг қизига насиҳати:
Энди она қизим, ҳар бир қиз ўз уйига “Гости”. Шундай экан, сенга айтар Статусим: Куёвникига борганда “Закрыть Профиль” бўлгин. Эрингдан бошқаси сенга “Дружба” ташласа “Игнор” қилгин. Эрингни камчиликларини ҳамиша “Невидим” қилгин. Қайнота-Қайнонангни ҳар бир гапига “Класс” деб тургин. Уйдаги “Сообшения” ва “Обсуждения”ларни бизга ва кўчадагиларга асло “Копиравать” қила кўрмагин. Қўшниларингга “Друзья” бўл! Қайнопаларинг билан эса “Лучшие Друзья” бўлгин. Ҳар бир қилиқларига “Лайк” деб тургин. Уларнинг “Чёрный списка»сига асло туша кўрмагин!
Бир чол тилла балиқ ушлаб олган экан. Ҳар доимгидек, балиқ тилга кириб чолга дебди:
— Мени қўйиб юбор! Истаган тилагингни бажо келтираман...!
Чол кўпам ўйлаб ўтирмай:
— Гўзал аёл бер менга! – дебди.
Сувдан гўзал пари чиқибди.
— Бундан ҳам гўзалроқ бўлсин, - дебди яна чол.
Аввалгисидан икки карра гўзал ҳуснли пари чиқибди.
Чол яна:
— Гўзалликда тенгсиз бўлсин! – деган экан, балиқни жаҳли чиқиб:
— Ношуд банда, яхшиликни билмадинг, - деб сувга кириб кетибди.
Чол не кўз билан кўрсин-ки, сувдан ўзини кампири чиқиб турганмиш.
Она қизидан сўради:
— Нега Аҳмаджон деган йигитга турмушга чиқишни хоҳламаяпсан?
— Ойи, ахир у малласоч-ку!
Ота гапга аралашди:
— Ўша йигитга турмушга чиқавер, қизим! Сен билан бир йил яшаса, сочи оқариб кетади, жавоб!
Уйга маст ҳолатда келган эрига хотини бақириб:
— Ичибсан-ку майли-я, лекин нега белингда тирноқ излари туширилган?
Эри бўлса:
— Айтсам ишонмайсан! Ичиб олиб юролмай қолгандим, бургут уйгача ташлаб қўйди...
Иккита дугона суҳбатлашмоқда:
— Дугонажон, кечаси "Гап"га боришга эрингдан қандай қилиб рухсат олдинг?
— Буни йўли осон! Кўпикли ванна қилиб бердим-да, чиқиб кетдим.
— У шунга кўндими?
— Кўпикни қурилиш моллари дўконидан сотиб олгандим-да!
Афандини иккита хотини бўлган экан. Кунларнинг бирида афандидан биринчи хотини сўрабди:
— Қайси биримизни кўпроқ севасиз?
— Икковингни-ям бирдек севаман, - дебди афанди.
— Агар иккала хотинингиз чўкаётган бўлса, кимни биринчи қутқарасиз? - сўрабди яна хотини. Афанди бўлса:
— Сен сузишни биласан-ку..., - дермиш.
Бир аёлни бир боласи бор экан. У эрга тегибди. Эрини ҳам бир боласи бор экан. Орадан йиллар ўтибди ва улар фарзандли бўлишибди. Бир куни 3 бола уришибди. Буни аёл кўриб, эрига шундай деган экан:
— Сизники, Меники билан биргалашиб Бизникини уришяпти.
— Нега аёлларнинг тепа сочи тўкилмайди?
— Билмадим, нега экан?
— Чунки уларнинг хотини бўлмайди!