Эр-хотин ҳақида латифалар

— Онаси, ўғлимизни боғчадан олиб келдим!
— Нималар деяпсиз? Кимни боласи бу? Бизни ўғлимиз мактабга чиққанига 2 йил бўлди-ку!
Бир куни Афанди билан хотини ҳайвонот боғига боришибди. Хотини ҳайвонларга қараб йиғлаганини кўриб, унинг ёнига бориб меҳрибонлик билан сўрабди:
— Хотин нега йиғлаяпсан?
— Дадаси қаранг, шунча шуба бекорга ётибди-я.
Қимор ўйнаб ўтирган эркаклар орасида биттаси тўсатдан вафот этибди. Оила аъзоларига бу шумхабарни қандай етказишни билмай, охири энг катта қиморбоз бориб айтадиган бўлибди.
Вафот этган қиморбозни уйини эшигини хотини очибди:
— Биласизми, сизни эрингиз қимор ўйнаб ўтириб, ҳамма нарсасини ютқазиб қўйди. Машинани ҳам, уйни ҳам, пулларни ҳам, далаҳовлини ҳам...
— Ўлиб кетмайдими, менга деса, - дебди ғазабланган хотини.
Бу гапдан енгил тортган қиморбоз шошилиб:
— Шунақа бўлди, сиз айтгандек бўлди! - дермиш.
Хотин эрта тонгда эрига:
— Азизим, тушимда менга тилла занжир совға қилган эмишсиз. Бу нимани англатаркин-а?
— Кечқурун биласан, - дебди эри.
Хотин эрининг келишига чиройли дастурхон безатибди-да, ўзи ҳам ясаниб олибди. Эри келиши билан нозланиб эркаланиб:
— Менга нима олиб келдингиз?, - деса, эри:
— Мана, “Тушлар таъбири” китоби. Ушла, бу сенга! Бошқа бошимни қотирма!, - дермиш.
Хотин эрига бақиряпти:
— Сизга хизматкор бўлиш жонимга тегди, ажрашаман.
— Йўқ, сен бўшатилдинг!
Бир аёлнинг эри ўлим тўшагида ётса, хотини тепасида йиғлаб ўтирганмуш:
— Мени ташлаб кетяпсизми?! Мен ҳам тез орада ўлсам керак...!?
Эри зўрға кўзини очиб хотинига:
— Шошилма хотин! У ёқда бироз дам олишга имкон бер!!! - дермиш.
Тонгда уйга кириб келган эридан хотини сўрабди:
— Кеча қаерда тунадингиз?
— Нодирникида.
Хотини тезда Нодирга телефон қилиб:
— Эрим кеча сизларникида тунадими?
— Ҳа, ҳозир ҳам ухлаб ётибди.
Банкка босқинчилар кириб ҳаммага бақира бошлашибди:
— Тескари ўгирил, ёт! Агар ким бизни юзимизни кўрса, отиб ташлаймиз!
Бир одам:
— Мен кўрдим, - деб юборибди. Шу заҳоти тўппончани олиб отиб ташлашибди. Яна сўрашибди:
— Яна ким кўрди?! - деса, четроқда ётган одам:
— Мени хотиним кўрди, - дермиш.
Ҳаётда олийжаноб эркаклар қолмагани ҳақидаги гаплар нотўғри. Мана масалан, мен бугун хотинимга соябон тутиб турдим. У машина ғилдиракларини тезгина алмаштириб олди...
— Дугонажон, кеча эрим мени хафа қилди.
— Нега? Нима бўлди?
— Гўзаллик салонига 300 минг сўрагандим.
— Бермадими?
— Менга тикилиб қараб турди-да, 500 минг берди!