Эр-хотин ҳақида латифалар
— Гапингизнинг мазмунидан, сиз учун биринчи ўринда футбол, иккинчи ўринда мен турар эканман-да!
— Сен ҳали улфатларим, маъишат ва мошинам борлигини бутунлай унутиб қўйибсан...
— Шу аёлдан гуруч сўраб чиқаман, - деб, аёлни эшигини қўнғироғини босиб туриб, ўйланиб қолибди. Ҳозир у чиқса, гуруч сўрасам, ош қилишимни билади. Кейин иложсиз ошга таклиф қиламан. У чиқади, меҳмонни ҳурматидан шампан қуяман. Шу пайт эшик очилиб, хотиним кириб келиб қолади...
Шундай ҳаёл суриб турса, эшикни қўшниси очиб:
— Лаббай қўшнижон, келинг, - деса, йигит:
— Эй-й, гуручинг бошингдан қолсин! - деб кетиб қолибди.
— Ойижон нимага мени исмимни Латифа қўйгансиз? - деса
Афанди дадаси:
— Ойинг Табассумхон, мен Афанди бўлганимдан кейин, сен ҳам Латифа бўласанде қизим, — дермиш
— Росса қорним очди...
Хотини-ям ҳазиллашмоқчи бўлиб:
— Мени еяқолинг, - деса, эри:
— Жиннимисан, менга ёғли овқатлар мумкин эмас-ку... – деган экан.
— Вой... Бу нима аҳвол!? Юзингга нима қилди?
— Яхши кўрган қизимни деб урушиб кетдим.
— Ким билан? Қизнинг бошқа севган йигити бор эканми?
— Йўғ-е. Хотиним билан...!
— Бемаҳалда нега бу ерда ётибсан? - деса, хотини:
— Юрагим ҳуруж қилиб қолди, - дебди.
Эри тез ёрдамга қўнғироқ қилиш учун йўлакдаги телефонга югуриб чиқса, ўғли дебди:
— Ада, шкафни ичида қўшни амаки ўтирибди!
Эр ётоқга қайтиб кириб, шкафни очса, ҳақиқатдан қўшни киши кийимсиз ўтирган экан.
Шу пайт эрини жаҳли чиқиб кетиб, шкаф ичидаги қўшнисига қараб:
— Анави ерда хотинимни юраги ҳуруж қилиб ётибди, сен бўлса шкафни ичида хотиржам ўтиришингни қара! - дермиш.
— Хотин анави нарса қаерда эди?
— Бояги ерга қўйиб қўйгандим.
— Ҳа, топдим. Раҳмат.
Бегона аёлни исмини айтиб уйғотинг!