Эр-хотин ҳақида латифалар

Эр хотинига:
— Наҳотки бу дугонанг билан бор-йўғи ярим соат гаплашдинг?!
Хотини:
— Йўғ-е, дугонаммас! Адашиб тушибди...
Маҳбус хотинидан хат олибди. Ўқиб чиққач, камерадошлари:
— Хотининг нима деб ёзибди? - деса, маҳбус:
— Э, ўғлим иккинчи йил ҳам бешинчи синфда қоладиган бўпти… Оиламизни шарманда қилибди ярамас! - дермиш.
Врач бемор эркакни кўрикдан ўтказиб бўлгач, ташқарига чиқиб теришини сўрабди ва беморни хотини билан гаплашиб олиши кераклигини айтибди.
— Эрингизни аҳволи жиддий! – деб гап бошлабди врач. — Агар узоқ умр кўришини хоҳласангиз, унга фақат яхши гапириш, мазали таомлар тайёрлаб беришингиз, дам олишини таъминлашингиз, энг муҳими асабийлашмаслиги керак! – дебди.
Хотин врачни хонасидан чиқиб, эри билан уйга кетаётса, йўлда эри сўрабди:
— Врач нима деди хотин?
— Сизни узоқ яшамаслигингизни айтди, - дебди хотини.

— Азизим, тўйгача мени таксида олиб юрардингиз. Энди эса метрода юрибмиз?!
— Сендек гўзал хотиним борлигини ҳамма билиб қўйсин деяпман!

Бир аёл эрига:
—Адаси, кеча тушимга кирибсиз. Тушимда менга чиройли кўйлаклар олиб берган эмишсиз, - дебди.
Эри бўлса кулиб:
— Яхши бўлсанг, бугун тушингда тақинчоқлар олиб бераман, - дермиш.
Агар эр-хотин урушиб қолса, хотин "Онамникига кетаман" дейди.
Ичкуёв бўлса, эр нима деркин?!
Бир йигит саҳарлаб бозорга шошилиб турса аксига олиб уч ғилдиракли мотоцикли юрмай қолибди.
Хотини айвонда туриб устидан кулаётганмиш:
“Яна битта ғилдираги бўлганида машина бўлиб қоларди-а, адаси?!”
— Дадаси, гўзал аёлларни кўрсангиз мени унутасиз-а?!
— Аксинча хотин! Ўша пайт сени эслаб чуқур хўрсиниб қўяман.

Йигит:
— Менга турмушга чиқсанг, дунёни исталган шаҳарида дам оласан
Қиз:
— Ундай бўлса, розиман!
Тўйдан кейин.
Йигит:
— Мана, хоҳлаган жойда дам ол!
Қиз:
— Бу нима?
Йигит:
— Дунё харитасини расми туширилган гилам!

Хотин эридан сўраётганмиш:
— Адаси, сочларим чиройлими?
— Ҳа, чиройли.
— Кўзларим-чи?
— Кўзларинг ҳам.
— Бурним чиройли-а?
Эр ҳайрон бўлиб:
— Нима, кўзгуда кўринмаяпсанми???