Эркаклар ҳақида латифалар

Хотини эрига:
— Азизим, магазинга бориб келинг!
— Севгилим, ҳозир кўча шунчалик совуқки, ҳатто итни кўчага ҳайдасанг чиқмайди.
— Воой-бўў, ундай бўлса, итсиз борақолинг!
Сотволди ака ўт ўчирувчи эди. Бир кун ишдан кеч қайтиб келиб, ётоқхонага секин кирибди. Уст кийимини ечгач, чироқни ёқаман деса:
— Ииии, чироқни ёқманг, - дея саросимага тушибди хотини. — Бошим оғриб кетияпти-я, дорихонага тушиб, дори олиб чиқмайсизми?
Эри шошиб, кийинибди-да, дорихонага тушиб:
— Ука, менга бош оғриқ дори бер, - деса.
Сотувчи йигит:
— Ия, Сотволди ака, пажаркадан мелисага ўтказишдими, - дермиш.
Хотинини устидан кулишни ёқтирадиган эр дўкон кассаси ёнига келгач, қўлидаги 10 кг қўй ёғи ва гўштни кўрсатиб хотинига дебди:
— Бўлди, бас қил! Илтимосларингни бажардим. Мана ёлвориб сўраган нарсаларинг! Шунча олганим етар ахир...!
Бир шаҳарлик олифта йигит coч қўйиб, тор футболка, тор шим кийиб, қулоғига зирак ҳам тақиб олибди-да, қишлоққа меҳмонга борибди. Кетаётса, олдидан қари отахон чиқиб қолибди. Йигит отахонга cалом берибди. Отахон алик олиб, йигитга қараб турибди-да:
— Баракалла, бахтли бўл қизим, - дебди.
Тўйдан 3 кун ўтиб куёв келинга:
— Азизам сизга "САН" деб муомала қилсам қаршимасмисиз?
Келин:
— Ўзинг биласан!
Ишдан қайтган эp хотинига бақирди:
— Яна овқат тайёр эмасми? Мен итдай очман! Бўлди, ресторанга кетдим!
— Хой, беш дақиқа сабр қилиб туринг!
— Нима, беш дақиқада овқатни тайёр қилишга улгурармидинг?
— Йўқ, кийинишга улгураман.
— Дада, илонлар ҳам гапирадими?
Дадаси секин қайнонасига ўгирилиб қараб:
— Набирангиз сизга савол беряпти?, - дермиш.
— Ойи, эрим мени хафа қилди... Олдингизга кетяпман!
— Йўқ, қизим. Ёмонлик жазоланиши керак. Шунинг учун мен сизнинг уйингизга кетяпман.
Бир куни маст эр уйга келиб эшикни тақиллатибди:
Эр:
— Мен гўзал аёлга гул олиб келдим!
Хотин эшикни очиб қараса гул йўқ:
— Қани гул??
— Қани гўзал аёл???
Дастурчи уйига келса мушуги югуриб келиб уни қўлини ялай бошлабди.
Хотини ҳайрон бўлиб:
— Дадаси бу мушук бунча қўлингизни яламаса, деса
— Нимага бўларди сичқончани ҳиди келиб қолгандирда, дермиш..