Эркаклар ҳақида латифалар

Хотининга нима совға қилмоқчисан?
— Ўзимга қолса, ҳеч нарса. Хотинимга қолса, бутун "Отчопар" бозорини сўрайди.
Эр-хотин нонутша қилиб ўтиришарди. Бир пайт эри хотинига қараб:
— Асал чой бер, - дебди.
Буни эшитган хотинининг жаҳли чиқиб:
— Қанақа Асал? Мен Нигораман!!! Ким у Асал?, - деб бақира бошлабди.
Эри эса:
— Сен Нигорамас, аҳмоқсан! Сендан асалли чой сўрадим, - дермиш.
Бир йигит сартарошхонага кириб, сочини олдирибди.
— Майда пулим йўқ эди-ю, қайтимига қўлтиғингизнинг тагини ҳам олиб қўйсам майлими? - дермиш сартарош.
— Оғайни, сен чет элларга тез-тез бориб турасан. Айтчи, Парижга бориб-келиш қанчага тушади?
— Агар хотининг билан борсанг, тахминан бир ярим минг евро кетади. Агар ёлғиз борсанг, беш-олти минг евродан кам пул олма!
Хотин радиога телефон қиляпти:
— Алло - бу радиоми?
— Ҳа, сиз радиога тушдингиз. Кимга қандай қўшиқ қўйиб беришимизни хоҳлайсиз?
— Илтимос, ярим кечаси маст бўлиб ўйнашиникига борган ва ўйнашининг эридан ўлгудай калтак еб қовурғалари синиб ҳозир касалхонанинг реанимация бўлимида ётган эрим учун "МАНА СЕНГА ЎША КАЙФ" қўшиғини қўйиб берсангиз.
2 дўст поездга шошаяпти.
— Поезд жўнашига қанча вақт қолди?
— 10 минут.
— Мени соатимда эса 5 минут.
— Унда сен тезроқ югур, бўлмаса поездга кеч қоласан.
Ярим тунда уйига қайтган қизга эшик очган отаси дебди:
— Келдингми қизим?
— Ҳа, дада мен бугун сал вақтлироқ келдим.
— Баракалла қизим. Энди кийиниб олгинда бориб ухла...
Икки севишган суҳбатидан:
— Азизам сени бир оғиз сўзинг, мени дунёдаги энг бахтли инсонга айлантириши мумкин. Айтчи менга турмушга чиқасанми?
Қиз ҳазиллашиб:
— Йўқ, - дебди.
Шунда йигит:
— Ана! Мен бахтлиман, - дермиш
Бир одамнинг қўшниси қазо қилибди. Шериги билан қўшнисига қабр ковлагани боришибди. Навбат билан ковлай бошлабди. Охири шериги тушибди-да, ковлаб бўгандан кейин:
— Уф-ф, чарчадим, - деб ўтириб олибди.
— Чиқ! - деса,
— Одам чарчагандан кейин гўрданам чиқгиси келмай қолар экан, - дермиш.
Эр-хотин кечаси ухлаб ётишса хотин алахсираб:
— Вой, эрим кевотти, эрим кевотти, деса
— Ёнида ётган эри, сакраб туриб ўзини балкондан отворибди.