Эркаклар ҳақида латифалар

Зиёфатга кетаётган хотин эрига қараб:
— Адаси, мен кечроқ қайтаман. Болаларни овқатлантириб қўйдим, - дебди.
Эри:
— Маст ҳолатда қайтмагин тағин, - деса, хотини ҳайрон бўлиб:
— Унда индинггача болаларга қараб ўтира оласизми? – дермиш.
Бир йигит мотоциклда кетаётса елкасини чумоли чақиб олибди. Йигит елкасидан чумолини олибди-да:
— Агар яна чақсанг, у ёғига пиёда кетасан! - деб чумолини яна елкасига қўйибди.
Янги келинчак эрига дебди:
— Чиройли кўйлаклар олиб бермасангиз, сайёҳатга олиб бормасангиз, нима қилардингиз менга уйланиб!
Эри бўлса унга қараб:
— Овқат пиширишни, шим дазмоллашни барибир ўрганмас экансан, нима қилардинг турмушга чиқиб?! – дебди.
Иккита йигит барга кириб, ичиб ўтиришса,рўпарасида кўзгу бор экан. Бири иккинчисига қара:
— Анавиларни қара, йигирма йилдан кейин биз ҳам ҳудди шуларга ўхшаб қоламиз, - деса, иккинчиси:
— Аҳмоқ, бу кўзгу-ку...! - дермиш.
Ўғил армиядан келибди. Ота—онаси кутиб олишибди, стол тузатишибди. Отаси дебди:
— Ўғлим арок ичамизми?
— Йўқ, яхшиси шампанский ичамиз.
— Ўғлим шашлик еймизми?
— Йўқ, яхшиси конфет ейман.
Бироз вакт ўтгач ўғли хожатхонага ўтибди.
Отаси милтиғини кўтариб югуриб чиқибди.
Онаси:
— Ҳа, дадаси қаёққа?!
— Агар бу ўғлинг ўтириб сийса отиб ташлайман!!!
Отаси 7 ёшли ўғлига дебди:
— Сенга неча мартта айтганман, гугуртни ўйнаш мумкин эмас деб!?
Ўғли:
— Мен уни ўйнамадим. Мен сигаретимни ёқиб олдим, ада! – деган экан.
Ота ўғлига айтибди:
— Муваффақиятни калити, ҳамма эплай олмайдиган ишни зўр бажаришдир!
Ўғли эса:
— Ҳаммадан кўра ишсиз ўтиришни зўр эплайман. Бўладими? - дермиш.
Эр-хотин уйқуга кетаётса, шкаф ичидан овоз келибди:
— Эринг ухладими?
Хотини:
— Шунақага ўхшайди?!
Шкаф ичидан:
— Ундай бўлса, мен кетдим!
Шу пайт эри сакраб ўрнидан туриб:
— Ҳали сени кредит пулингни тўлаб бўлмадим. Қаёққа кетасан???
Иккита ишёқмас, чойхонада овқатланиб бўлиб, ёнбошлаб суҳбат қурибди:
— Сан ким бўлгин келяпти?
— Манми, ман катта бой бўлсам-да, ҳар куни барра гўштдан тайёрланган таомлар есам...
— Санчи?
— Ман, илон бўлсам дейман...
— Ие, нимага энди илон?
— Ёти.и.и.б юради-да...
Уч ботирни отаси, болаларини уйламоқчи бўлиб:
— Боринглар, ўзларинга қайлиқ топинглар, - дебди
Уч ўғлон йўлга чиқибди ва каттаси бир қизни кўриб:
— Сизлар кетаверинглар, мен шу ердан қайтаман, - дебди
Иккинчи ўғлон йўлга тушибди. Иккинчи ўғил ҳам бир қизни кўриб, у ҳам:
— Сен кетавер мен ҳам, шу билан қайтаман, - дебди
Кичик ботир йўлида давом этибди, жуда кўп қизларни кўрибди. Ҳар қиз чиққанда:
— Сендан зўри чиқади, - дермиш.
Тоқати тоқ бўлган оти, бир қизни кўриб:
— Сен кетавер, мен ҳам шу ердан қайтаман, - деб гапириб юборибди.