Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Фарзандни онасига берадиган саволлари:
1. Бугун нима овқат?
2. Соат нечи ўзи?
3. Устозим телеграмдан нима вазифа юборибдилар?
4. Қачон олиб берасиз?
5. Кўчага чиқсам майлими?
6. Кўйлагим қаерда?
7. Нега менга олиб келмадингиз?
8. Яна эсингиздан чиқдими?
Фарзандни отасига берадиган саволи:
1. Ойим қаердалар?
Бошлиқ ходимни чақириб сўрабди:
— Сиз тушларни ўнгидан келишига ишонасизми?
— Ҳа, ишонаман, - дебди ходим.
— Унда сиз ишдан бўшадингиз, - дебди бошлиқ.
Эримни дўконга юборсам, дўконлар бўм-бўш эмиш. Ҳеч нарса қолмабди. Ҳатто, туалет қоғози вазифасини вақтинча газеталар бажарадиганга ўхшайди.
Болакай уйга хомуш келиб онасига дебди:
— Ойижон, бугун адам билан кетаётсам, автобусга бир аёл чиқди. Мен ўрнимдан туриб у аёлга жой бердим. Аёл бўлса ўтирмади.
Онаси сўрабди:
— Кейин сен нима қилдинг?
Болакай:
— Нима қилардим!? Яна адамнинг тиззасига қайтиб ўтирдим.

Телевизорда ҳамма тинимсиз "уйда ўтиринг" дейди. Ҳечким "уйда ётинг" демайди. Ўтиришдан зерикиб, ётиб кўрдим. Мазза экан...

Ишга жойлашмоқчи бўлган номзод суҳбатдан ўтмоқда:
— Тажрибангиз борми? - сўрабди раҳбар.
— Ҳа, бу йигирманчи суҳбатим... - дебди номзод.

Таниш-билишларига қарз бериб қайтариб ололмаётганлар диққатига:
Ҳозир уйига боринг! Аниқ топасиз!

Дўконга кирсам, расталар бўм-бўш! Ҳамма нарсани олиб кетишибди. Ун йўқ, гуруч йўқ, гречка йўқ, шакар йўқ, ...
Жанжал кўтардим. "Нега ҳеч нарса йўқ" деб бақирдим. 3 киши мени ҳайдаб чиқаришди. Нима эмиш?! Бу мебель дўкони эмиш...!

Ойим менга нуқул "Уйда ўтираверсанг, ҳеч нарсага эришолмайсан!" дер эдилар.
Энди эса уйда ўтириб, дунёни қутқаряпман.
Йигит:
— Мен сизни севаман.
Қиз:
— Ким бу?
Йигит яна:
— Мен сизни жуда қаттиқ севаман.
Қиз:
— Ким бу деяпман? Менга бундай СМСларни ёзманг!
Йигит:
— Мени иккита Каптивам бор.
Қиз:
— Мен ҳам сизни севаман.
Йигит:
— Ким бу?