Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

— Сени орзуинг борми?
— Ҳа. Чекишни ташлашни хоҳлайман!
— Унда ташла!
— Кейин орзусиз нима қиламан?!
"Ҳаётда масофалар ҳеч нарсани ҳал қилмайди" дейдиган инсонларга ҳожатхонани уйингиздан 1 км узоққа қуринг-чи, кўрамиз ҳал қилмаслигини дегим келади.
Қадрли эркаклар!
Агарда бегона аёллар сизнингча ўзингизни хотинингиздан ёшроқ, чиройлироқ ва кўркамроқ кўринса, демак уларнинг эрлари яхши экан! Сизларга ўхшаган эмас!

Бир киши омборида қўлбола ароқ тайёрлар экан. Челакни кўтариб сувга чиқиб кетиб қайтиб келиб қараса, иккита милиционер турганмиш.
— Ҳм, самогон қайнатяпмизми? – дейишибди улар. – Тушунтириш хати ёз!
— Нима деб ёзай?
— Борини ёз! Қандай бўлса шундай!
Ҳалиги киши шундай деб ёзиб берибди:
“Қарасам омбордан тутун чиқяпти. Ёнғин деб ўйлаб, челакни сувга тўлдириб чопиб келсам, иккита милиция қўлбола ароқ қайнатиб ўтиришган экан...”

Ҳозирча кредитларни тўламай туринг! Банкдан қўнғироқ қилишса, телефон гўшагига қаттиқ йўталинг.
Бошлиқ мажлис ўтказяпти:
— Сатторов! Сиз умуман маъсулиятни ҳис қилмаяпсиз! Ишга кеч келасиз! Топшириқларни бажармайсиз! Бундай давом этаверса, сиз билан бирга ишлай олмаймиз! - деса, Сатторов ўрнидан туриб:
— Бошлиқ, қаёққа кетмоқчисиз? - дермиш.
Кечаси сериал кўриб ўтирган набирасига бувиси:
— Кириб ёт! Кундузи қайтаради. Ўшанда кўрасан! - деса, набираси:
— Кундузи тўлиқ кўрсатмас экан. Айрим жойларини қирқиб ташлашар экан инсофсизлар, - дермиш.
Эркаклар хотинининг "Менсиз қандай яшаган бўлардингиз-а?!" деган доимий саволига ширин ҳаёллар билан кулиб қўйганини сезганмисиз?

Одамлар биринчи мартта МЧСнинг тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи тўғрисидаги СМС хабарига амал қилиб уйда ўтирибдилар.

Камбағалликнинг 3 босқичи бўлади. Булар:
1. Нонга ҳам пул қолмади.
2. Сўм умуман қолмади.
3. Тўйга деб йиғган доллардан майдалашни бошлаш керак.