Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

70 га кирган аммамга телефон қилдим:
— Ташқарига чиқманг-а амма!
— Йўқ, чиқмаяпман.
— Нима қиляпсиз?
— Ўтирибмиз, қўшнилар ўзлари киришди. Зумрад холанг, Ҳолида холанг бор яна 3-4 таси гаплашиб ўтирибмиз.
— Э, амма касал юқади. Тўпланиш керакмас. Нимага унақа қиласизлар амма?
— Ҳавотир олма жиян. Битта маска олвоганмиз. Ким гапирса, ўша тақиб гапиряпти.
Бир пайтлар ота-онамга ишлатиш учун эски русумдаги мобил телефонимни берар эдим.
Энди эса улар менга ўзларининг эски танометрларини беришмоқда.
Бир аёл Фейсбукида "Эрим - менинг ватанимдир" деган ёзувни барча билан бўлишибди.
Дўстлари ичида барча аёллардан "Ватан - барчамизники!" деган изоҳ қолдиришибди.
Барча бўйдоқлар диққатига:
Имкониятни қўлдан чиқарманг! Меҳмон чақирмасдан тўй қилиш фақат бу йил бўлади!
Бир аёл карантиндан кейин сартарошхонага кирса, тиббий ниқоб, кўзойнак таққан, қўлига тиббий қўлқоп кийган одам турганмиш.
— Ассалому алайкум доктор! - деса, ҳалиги одам:
— Мен доктор эмас, сартарошман! - дермиш.

Йигирма йилдан кейин ҳам йигирманчи йилда нималар бўлганини бемалол айтиб бера оламиз бу кетишда. Нималар бўлмаяпти 2020 йилда?!.

Шогирд устози пири комилдан сўради:
— Бу тожвирус сизга тегмадими, Устоз?
Пири комил устоз деди:
— Ўзимга-ку тегмади, лекин жонимга тоза тегди.

Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда тугашини эшитиб қолдим.
Энди синф ремонти учун пулни нима қилишади...?
Агар тушингизда ҳожатхонани кўрсангиз, ундан фойдаланманг!
Қадим замонда подшоҳ бирининг саройи олдида халқ йиғилиб, шовқин-сурон кўтарибди.
Подшоҳ айёнлардан сўрабди:
— Ташқарида нима бўляпти?
— Халқингиз сизга миннатдорчилик билдириш учун келибди, - дебди айёнлар.
Подшоҳ:
— Нега улар "Бўлди бас!", "Етар!", "Ортиб кетди" деб бақиришяпти, - деса, айёнлари:
— Ҳамма нарса етарли, ортиғи билан муҳайё, тўкин-сочинлик бўлгани учун айтишяпти бу сўзларни, - деган экан.