Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

1. Ҳар бир инсон умрида бир мартта куяди. Ё қуёшдан ё севгидан.
2. Ўзига бино қўйган одамлар шуни билсин-ки, биз ҳам уларга қўйганмиз.
3. Мени мутлақо яхши билмайдиган инсонларни мен ҳақимдаги фикри мени ҳам мутлақо қизиқтирмайди!
4. Ҳадеб ортимдан гапираверманг! Шундоқ ҳам ўзим ҳақимда фикрим жуда баланд!
5. Ҳар ким индамас бўлиш ҳуқуқига эга.
6. Ухланг! Сизни буюк ишлар кутмоқда.
7. Атрофингдаги душманларингни хурсанд қилиш учун ҳар-ҳар замонда ўзингни сиқилган қилиб кўрсат!
8. Соғлом одам бу - яхши текширилмаган одам!
Одамларни гапи қизиқ!
Ҳар бир сўзга сўз қўшиб гапиришади.
Масалан: Овқат-повқат, нон-пон, пишириқ-...
Карантин даврида тиббий ниқоблардан фойдаланилаётганлиги учун аёллар лаб бўёқларини ишлаб чиқариш кескин қисқартирилди.
Йирик компания раҳбарларига қийин-да!
Ишхона тўла ўғри ва қаллоб. Ишдан бўшатай деса, ҳаммаси таниш-билишлари...!
— Матрос, ҳаммаси яхшими?
— Ҳа капитан, ҳаммаси аъло! Ваҳимага ўрин йўқ! Фақат биз чўкяпмиз...
Фаррошлик қилиш уят!
Автобусда чиптачи бўлиб ишлаш уят!
Пайнетда ишлаш ҳам уят!
Кўчада ғийбат қилиб, бекорчи бўлиб ўтириш уятмас!
Инсонга алам қиладиган нарса нима биласизми?
Бир акахонга меҳр қўйиб, доим ёнида гирдикапалак бўлсанг-у, кутилмаганда ўша маразни эгаллаб турган лавозимидан бўшатиб юборишса.
Шунақа алам қилади...
Врач:
— Агар ароқ ичмасангиз, умрингизни анча узайтирасиз!
Бемор:
— Тўғри айтасиз доктор! 1 ҳафта ичмагандим, 1 йилдек туюлди.
— Назокатхон, бугун чиройли бўлиб кетибсизми?!
— Ҳа. Лекин сизга қарата бу фикрни айтолмиман.
— Унда сиз ҳам менга ўхшаб ёлғон гапиринг.
— Дугонажон, нега яхши йигитлар ёмон қизларга уйланиб олишаркин-а?!
— Билмиман. Эрингдан сўраб кўр-чи...