Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Хотини ишдан келса, эри ошхонадан чиқиб келаётганмиш:
— Онаси сенга сюрпризим бор! - дебди.
Хотини ошхонага кирса овқатлар тайёр. Дастурхонлар безатилган экан.
— Раҳмат адаси. Бугун оилавий дастурхон безатиб бирга овқатланар эканмиз-да, - деб хотини орқасига ўгирилса, эри қўлида бир шиша ароқ билан секин кўчага чиқиб кетаётганмиш.
Дарвоза олдида ўтирган болани ёнига келиб сўрадим:
— Аданг уйдами?
— Ҳа уйдалар, - деди.
Дарвозани узоқ тақиллатдим. Ҳеч ким очмади.
— Адам уйдалар дейсан. Дарвозангни ҳеч ким очмаяпти-ку, - десам, болакай менга:
— Билмиман, мен бу ерда яшамайман. Лекин мени адам уйда эдилар, - деди.
Ёз фаслини тўхтатиб туринглар! Мен дам олишга улгурмадим!
Россиядаги йирик бойлардан бири Путин қабулига кириб:
— Владимир Владимирович, мен хорижга бутунлай кўчиб кетмоқчиман. Ўзимга тегишли ҳамма уй-жой, мол-мулкларимни сотиб пулларни болалар уйига ҳадя қилдим. Ўзимга тегишли қимматбаҳо акция ва кўчмас мулкларимни барчасини эҳсон тариқасида камбағалларга тарқатдим.
Энди давлатдан чиқиб кетсам бўладими? - дебди.
Путин ўйланиб туриб:
— Русларда йўл олдидан бироз ўтириб кетиш одати бор. Шунга нима дейсиз?! - дермиш.
Она туя ва бўталоқ суҳбати:
— Ойи, нега бизни оёқларимиз катта ва хунук? Отни оёғини қаранг. Шунақа бўлса бўлмайдими?
— Эҳ болам, биз чўлда, қумни устида юрамиз. Шунинг учун оёқларимиз шунақа.
— Ойи, нега бизни белимизда ўркач бор. Текис, чиройли бўлса бўлмасмиди?!
— Ўғлим, биз чўл ҳайвонимиз. Ўркачимизни ичида сув ва ёғ сақлаймиз.
— Ойи, нега бизни лабларимиз бунақа катта ва қўпол?
— Чунки чўлдаги тиконларни ейишга мўлжалланган.
— Ойи, ахир биз туғилгандан бери зоопаркда яшаймиз-ку!
— Дўстим, мен бу йил албатта институтга кираман!
— Нега бунча аниқ гапиряпсан?
— Тоза ҳавода мия яхши ишлайди дейишади-ку!
Коптокдан ўрганинг! Қанчалик уни қаттиқ урсангиз, шунчалик баландроқ сакрайди.
— Озиш учун фақат салат еяпман.
— Салатни ичи гўшт, майонез ва тухумга тўла-ку!
— Ахир мен салат еяпман-ку!
Йигит Бўзсув қирғоғида ўтирса, сувдан бир қурбақа чиқиб қолибди-ю, тилга кирибди:
— Мени ўпсанг, гўзал маликага айланаман...
Буни кўрган йигит қурбақани олиб чўнтагига солаётганмиш:
— Нима қиляпсан? Мен гўзал маликаман, - деса, йигит:
— Гўзал маликалар тиқилиб ётибди. Гапирадиган қурбақа ҳали бирорта блогерда йўқ. Сен менга шундайлигинча кераклироқсан! - деган экан.
Оилада тинчлик бўлиши учун эр-хотин камчиликларга кўз юмуши керак дейишади.
Савол: Қачон кўзларни очса бўлади?