Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Кредит - пиёлага қуйилган чойга ўхшайди.
Аввал қайноққина бўлади. Одамга ёқади. Кейин муздек бўлади. Ичган сари музлатади.
Бир донишманд ғийбатчиларга қаратиб шундай дебди:
Айтайлик, сен ёмонлаётган одамнинг обрўси тўкилди. Лекин тўкилган обрў сени йўқ обрўингга келиб қўшилмайди-ку!?
Аёл кишига бирорта кўйлак ёқиб қолса-ю у аёлга каттароқ бўлса, 1 ойдан кейин аёл қоматини ўша кўйлакка мослаштириб олади.
— Максим Галкин, хотинингиз Алла Пугачёва билан уришиб турасизми?
— Йўқ, асло уришмаймиз.
— Буни сири нимада?
— Хотинларни баҳонаси битта! "Ёшлигимни хазон қилдинг!" деб айтади эрига. Мени хотиним умуман бунақа демайди!
Аёллар эрларини гапини фақатгина бир ҳолатда диққат билан тинглашади:
Эри телефонда паст овозда "ким биландир" гаплашаётганида.
Аёл юзингизга тарсаки туширса, демак у яқиндан танишишга рози.
Тиланчи:
— Садақа беринг...
Бир киши:
—Пулим йўқ эди...
Тиланчи:
—Ишлаш керак биродар!
Икки йигит:
— Ёшим ўтиб қолди дўстим.
— Нега ундай деяпсан?
— Авваллари "Нега уйланмаяпсан?" дейишарди. Энди бўлса, "Нега шу пайтгача уйланмагансан?" деб сўрашяпти.
— Салом, Расул ака! Бугун мен ҳайдовчилик гувоҳномасини олдим.
— Салом! Нега буни менга ёзяпсан? Ахир биз аллақачон ажрашиб кетганмиз-ку!?
— Шунчаки, энди йўлларда эҳтиёт бўлинг!
— Раҳбарингиз яхшими?
— Жуда яхши.
— Ростанми?
— Ростан! Ёмонласанг, дарров бўшайсан.