Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Бир хонали уйга сиғган нарсаларимиз 2 хонали уйга сиғмай қолиши аллақачон исботланган.
Чет тилини билмайдиган инсонлар луғатга қараб, бир амаллаб савол бериб олишади-ю, жавобини тушунмай тураверишади.
Мактабни кўк дипломга битириб, коллежни ҳам кўк дипломга тамомладим. Энди институтга ҳам кўк билан кираман.
— Адажон, циркка борайлик.
— Вақтим йўқ ўғлим!
— Борақолайлик ада! Циркда очиқ-сочиқ кийинган чиройли қизлар арслонни ўйнатишар экан.
— Арслонни кўрмаганимга ҳам анча бўлди ўғлим...! Майли кетдик! Кўриб келайлик!
Америкаликлар нон ўртасига гўшт солиб, гамбургер деб аташди.
Италияликлар хамир ўртасига сыр солиб, пицца дейишди.
Турклар хамир ичига қийма солиб, донар деб аташди.
Руслар хамирга картошка солиб, пирашки деб аташди.
Ўзбеклар хамир ичига пиёздан тўлдириб солиб, гўштли сомса деб ном қўйишди.

Эр ўзининг севимли машинаси ва хотини тўғрисида доим бир хил фикр билдиради:
— Охирги пайт жуда кўп "касали"чиқватти.
— Биринчи қўл менман!
— Шошиб турганингда нуқул бир қилиқ чиқаради.
— Йили эскириб қолди, янгисига алмаштириб олишим керак.

Олмани “қарс” этиб тишласангиз, ичида қурт сизга қараб турган бўлса ёмон.
Агар олмани “қарс” этиб тишласангиз, ичида яримта қурт турган бўлса унданам ёмон.
Футболимизни яхшилашни энг яхши йўли:
Олдин уларни ҳаммасини далага ҳайдаш керак. Кейин ҳозирги ҳаётини қадрига етиб, озгина тезроқ югурадиган бўлишади.
Кекса яҳудийнинг жони узилмоқда. У заиф овозда:
— Менинг рафиқам... шу ердами?
— Ҳа, азизим...
— Болаларим, шу ердамисизлар..?
— Ҳа, отажон!
— Набираларим-чи...
— Шу ердамиз, буважон!..
Яҳудий охирги кучини тўплаб:
— Унда ошхонадаги чироқни катта холанг учун ёқиб қўйдингларми?!
Ҳамма раҳбарларни гапи бир хил!
“Ишламасанг бўша! Ўрнингга бошқа одам топаман!”
Лекин меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзсанг:
“Ишни ким қилади?” “Сиздан бошқаси тушунмайди, қила олмайди...!”