Ҳарбийлар ҳақида латифалар

Ҳарбий қисмга келган ёш аскар Шариповнинг отаси вафот этгани ҳақида хабар келибди. Офицерлар бу шумхабарни унга қандай етказиш ҳақида ўйлай бошлашибди. Тўғридан-тўғри айтай деса, аскар ҳали ёш. Ўзини бирон нима қилиб қўйиши мумкин. Охири командир яхши усул таклиф қилибди. Эрталабки йиғинда қисм командири буйруқ берибди:
— Отаси борлар 1 қадам олдинга "Шагом марш"!!! Шарипов сен қаёққа???
Прапоршик аскарларга янги ишлаб чиқилган танк ҳақида сўзлаб беряпти:
— Қаршингизда фан ва техниканинг сўнгги ютуқлари ила яратилган жанговар машина турибди. Ушбу танк бортига компьютер ўрнатилган бўлиб...
— Ўртоқ прапоршик, ўша компьютер тезлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз, илтимос.
— Овсарлар учун алоҳида таъкидлаб ўтаман. Компьютер танк ҳаракатининг тезлиги билан тенг ҳаракатланади!
Армияда командир аскарларга:
— Ҳўш, ҳозирча мана бу ер, мана бу ер ва мана бу ердан чуқур ковлашни бошлайверасилар, мен эса бориб аниқ қаерни ковлаш кераклигини билиб келаман.
Ҳарбий хизматдаги аскарга севган қизидан хат келибди.
Дўстлари билан очиб қарашса, оппоқ қоғоз. Ҳеч нарса ёзилмаган.
— Нега бундай? - дейишса,
Аскар:
— Аразлашиб қолгандик, - дермиш.
Бир куни солдат саҳрода адашиб, эшакни учратиб қолибди.
Эшак ундан:
— Сен кимсан деб сўраса, солдат ён атрофга назар солиб:
— Мен генерал майорман, - дебди.
Солдат эшакдан сен кимсан, - деб сўраса, эшак ҳам ён атрофга қараб:
— Мен отман, - дермиш
Бир аскар бувисига хат ёзибди:
"Меҳрибон бувижоним! Сизни кўргани бориш учун рухсат сўрадим. Лекин беришмади. Уйда бирор арзирли сабаб бўлмаса, бизларга уйга рухсат бермас экан.
Шу сабаб, конвертга қўшиб, посылка жўнатяпман. Посылка ичида граната бор. Шу гранатани симини тортсангиз, мен уйга бориб-келардим".
— Ўртоқ майор, ботинкангизни ранги ҳар хил экан. Қаранг, бири қора, бири қўнғир. Уйга қайтиб, алмаштириб келганингиз маъқул.
— Бордим. Уйдаги ботинкаларимнинг ҳам ранги шунақа, ҳар хил экан.
Военкоматга қўнғироқ бўлаяпти.
— Алло, ассалому алайкум. Сизлар бир инсонни ўз хоҳишига кўра армияга олиб кетасизларми?
— Ҳа, албатта. Сиз ўзи кимсиз? Қаердан телефон қилаяпсиз?
— Мен 737-маҳбусман. Қамоқхонадан телефон қилаяпман.
Бир йигит армияга борибди, севган қизи унга хат ёзибди:
— Жоним мендан хафа бўлманг, мени унутинг. Биза бирга бўлолмасаканмиз, яна мени деб ўзизни у-бу нарса қилиб қўйманг. Сизда мени 1-та расмим борийди, ўшани йиртиб ташланг, хайр...
1 ҳафтадан кейин қизга конверт келибди, конвертни очиб қараса, 1 та хат билан 50 тача ҳар ҳил қизларни расми келибди, хатда шу сўзлар ёзилганди:
— Узр, жоним сени эслолмадим, шу расмларни орасида расминг бўлса ўзинг ертиб ташла
Прапорщик ишдан қайтса, уйда хотини нолиб қолибди:
— Жонимга тегди ҳаммаси! Кун бўйи бир мартта ҳам ўтирмадим...
Прапорщик бу гапни эшитиб хотинини 50 мартта ўтириб-туришга мажбур қилибди.