Ҳайдовчилар ҳақида латифалар

Бир аёл такси тўхтатди. Таксичи бир оз юргандан кейин машинани жўхоризорга бурибди. Ўртасига боргандан сўнг, жўхориларни тепиб текислабди ва чойшаб ёзибди.
Аёл қўрқиб:
— Илтимос, ундай қилманг бошимда 1та эрим, 4та болам бор, - деса.
Таксичи:
— 1та эриз, 4та болангиз бўлса, мени 20та товуғим бор. Ундан кўра тушиб ёрдам беринг, - дермиш.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга имтиҳон кетмоқда:
— Айтинг-чи, чорраҳанинг бир тарафида автобус, бир тарафида юк машинаси, яна бир тарафида эса мотоцикл турибди. Қайси бири биринчи бўлиб чорраҳани кесиб ўтади?
— Таксичилар кесиб ўтади.
— Нима? Такси қаердан келиб қолди?
— Ҳеч қайси ҳайдовчи билолмаяпти бу таксилар қаердан келиб қолаётганини!
Иккита Гаи ходими хизмат машинасида кетаётишса, олдидаги машинанинг ойнасига ёпиштирилган реклама ёзувига кўзи тушибди: "Автомобиль сотилади. Қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг".
Гаи ходимлари ҳайдовчини телефонда гаплашгани учун жаримага тортмоқчи бўлиб, эълонда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилишибди.
— Алло, эълон бўйича сўрамоқчи эдим.
— Ҳа, албатта. Сўрайверинг, - дебди телефонини "Баланд овоз" режимига ўтказиб қўйган ҳайдовчи.
Гаи ходими ҳайдовчини гапга солаверибди. Бироздан кейин Гаи ҳайдовчига:
— Илтимос телефонингизни қўлингизга олиб гаплашсангиз, яхши эшитилмаяпти, - деса, ҳайдовчи:
— Жон деб гаплашардим. Фақат ортимдан боядан бери биттаси думга ўхшаб эргашиб келяпти-да. Биласиз-ку, буларга баҳона топилса, дарров тўхтатишади! - дермиш.
Бир тракторчи йўлда бешта одамни прицепига миндириб, агар йўлда ГАИ чиқса ётиб оласизлар — дебди. Ҳайдовчини бир пайт ГАИ ходими тўхтатиб:
— Ака, нимага тракторингизга бешта одам миндирдингиз, бу мумкин эмас-ку — дебди.
— Шунда, қани одам, бу ерда одам йўқ, бу моллар-ку.
— Қанақасига одам бўлмайди, унда ким бўлмаса — деса?
— Булар моллар, одам бўлишганида сизни кўришганда ётиб олишарди — дебди.
Такси тўхтатган 4 та йигит:
— Вокзалга ташлаб қўясизми?
— Ўтиринглар!
Ҳайдовчи:
— Росса ичганмисизлар дейман-а, йигитлар?!
— Йўғ-е, нималар деяпсиз?!
Ҳайдовчи:
— Автомобилни олди ўриндиғига тўртталангиз ҳам ўтириб олганингизни кўриб сўраяпман-да!!!
Ҳайдовчилар йўлда бирор хавф бўлса, автомобиль чироқларини ёқиб-ўчириб бошқа ҳайдовчиларни огоҳлантиришади. Йўлларимизда энг кўп учрайдиган хавфни билишади. ДАН ходимини кўриб қолишса...
Таксида кетаётсам, ҳайдовчи мамнун оҳангда менга гап бошлади:
— Ўз касбимдан мамнунман. Ўзимга-ўзим хўжайин. Ҳеч ким менга буйруқ бермайди.
Шу вақт ҳайдовчини гапини бўлдим-да:
— Чорраҳадан ўнгга қайрилинг! - дедим.
Автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчасида:
— Сизни огоҳлантириб қўяй, бугундан бензиннинг нархи ошди.
— Яхши, менга кечаги бензиндан эллик литр қуйинг.
Милицияга бир эркак қўнғироқ қиляпти:
— Алло, милиция, хотиним йўқолиб қолди!
— Тинчланинг, қаерга кетган эди хотинингиз?
— Дўконга деб чиқиб кетганди...
— Хотинингизни белгилари: Бўйи? Соч ранги?
— Билмайман, бўйини ўлчаб кўрмагандим. Сочини рангини ҳар ҳафта алмаштириб туради. Охиргиси ёдимда йўқ!
— Кўзини ранги-чи?
— Ҳечам аҳамият бермаганман.
— Қандай кийимда эди?
— Билмайман ...
— Машинада кетганмиди?
— Ҳа, ҳа. Машинада!!! Ласетти. Ранги оқ, 2015 йил, автомат коробка, ўриндиқлар чармдан, галоген чироқли, қишки шиналар ўрнатилган, салонга монитор ҳам ўрнатиб берган эдим, - деб йиғлаб юборибди.
— Ҳавотир олманг, машинангизни албатта топиб берамиз!
— Эҳ, агарда подшоҳ бўлганимдамиди, унча-мунча подшоҳдан зўр яшардим! Ўзимга хон, ўзимга бек бўлардим, кечқурунлари кирага ҳам чиқиб турардим.