Ҳайвонот ҳақида латифалар

Ўрмонда маймун югуриб кетаётиб бақирармиш “Нархлар яна ошибди, нарх-наво кўтарилибди...”. Олдидан бўри чиқиб сўрабди:
— Нега бақиряпсан?
— Нархлар ошибди, эшитдингизми? – дебди маймун.
— Нима бўпти? Менга нима?! Аввал гўшт еб юрганман, бундан кейин ҳам еявераман! – дебди бўри бепарво.
Маймун яна йўлида югуришда давом этибди, “Нархлар ошиб кетибди...!”
Уни олдидан тулки чиқибди.
— Нима деяпсан?
— Ҳамма нарса ошиб кетибди...
Тулки ҳам парво қилмай:
— Менга умуман фарқи йўқ! Аввал мўйна кийиб юрганман, бундан кейин ҳам мўйнада юраман! – деб жавоб берибди.
Шунда маймун ўйлаб туриб:
— Ростан ҳам, менга-ям фарқи йўқ-ку! Аввал қандай ялонғоч юрган бўлсам, бундан кейин ҳам шундай юравераман, - дермиш.
Пингвинларнинг қанотлари учиш учун эмас, шунчаки қанот бўлиб туриш учун берилган.
Айрим одамларга миясига ўхшаб...
Бир куни иккита ўртоқ учрашиб қолишибди.
Бири дебди:
— Нега ўз синфдошингни судга бердинг?
Иккинчиси:
— У мени ёшлигимда “Бегемот” деб чақирарди. Кеча ҳайвонот боғига боргандим, энди билдим бегемот қанақа бўлишини, - деган экан.
Ичиб олиб маст бўлиб қолган киши темир панжарани ушлаб зўрға судралиб юриб кетаётса, оёғи остидан дайди ит ўтиб қолибди. Маст одам итга:
— Ҳой дайди ифлос ит. Аҳволингни қара! Ҳамма ёғинг расво, тўрт оёқлаб лойга ботиб кетяпсан...! – деса ит дебди:
— Ҳозир мана шу панжара тугасин, кейин ўзингни аҳволингни кўраман!
Ўғли отасига дебди:
— Ада, нега горилланинг бурун тешиклари бунча катта?
Адаси ўйланиб туриб:
— Чунки горилланинг бармоқлари катта-да! – деган экан.
Бир куни илонни саккиз оёқ урган экан. Илон милицияга бориб “Мени тўрт киши урди” деб ёзиб берган экан.
Иккита турли миллатдаги зоолог олимлар гаплашиб қолибди:
— Биз лаққа балиқни сигир билан чатиштирдик. Зўр натижа берди. Энди сигирларимиз ҳам сут, ҳам ёғ беришмоқда.
— Биз эса чумолиларни тарвуз билан чатиштирдик. Энди тарвузни сўйсак, данакларини ўзи ташқарига ўрмалаб чиқиб кетишмоқда.
Она:
— Болам, ҳовлидаги челакда сут бор эди. Шуни олиб киргин.
Бола:
— Ойижон, челакдаги сутга сичқон тушиб қолибди...
Она:
— Вой, кейин нима қилдинг?
Бола:
— Сичқонни тутиб олсин деб, сутни ичига мушугимизни ташладим.
Бир куни чумоли филга бир гап айтган экан, фил кулавериб “ичаги узилибди”!
Ҳайвонлар чумолидан сўрашибди:
— Филга нима дединг?
— Мени этигимни кийиб олганингни биламан! Ўзинг жойига қўйиб қўй! – дебди.
Икки ГАИ ходими йўлда зерикиб туришган экан. Бир аравакаш бобой кўриниб қолибди.
ГАИшниклар ҳазиллашмоқчи бўлиб бобойни тўхтатишибди.
— Отахон, ҳужжатларингизни кўриб қўяйликчи.
Шунда отахон қамчиси билан отни думини кўтариб:
— Бардачокда эди, олақол!!!