Ҳайвонот ҳақида латифалар

Бир куни Афанди чойхонага эшаги билан бориб, эшагини ташқарига боғлаб қўйибди.
Бироз вақт ўтгач, чиқиб қараса эшаги йўқмиш...
— Ўғри, ўғри! Эшагимни ўғирлаб кетишди! – деб бақира бошлабди.
Одамлар йиғилибди. Афанди яна дебди:
— Эшагим йўқ! Шу ерга боғлаб кетган эдим. Агар борди-ю эшагим топилмас экан, отам қилган ишни қиламан ҳозир! – дебди.
Одамлар ҳайрон қолиб “Отангиз нима қилганлар?” деб сўрайверишибди.
Шунда афанди:
— Отамни ҳам эшаги йўқолиб қолганда, уйга пиёда кетганлар, - деган экан.
— Дада, тоғдаги кийиклар неча йил яшайди?⠀
— Бу тоғдаги йиртқичнинг қорни оч-тўқлигига боғлиқ.
Кичкина пашша учиб кетаётса, йўлидан фил чиқиб қолибди.
Пашша:
— Қочасанми ёки уриб ўтайми? – деса, фил:
— Майли, ўтган сафардагидек чалиб ўтиб кетақол, - дебди.
Икки бурга суҳбатлашмоқда:
— Эй ўртоқ, кал одамнинг бошида нима қилиб юрибсан? Сочи бор одамни бошида мазза қилиб юр!
— Мен ўзи сочи бор одамни бошида яшайман. Бу ерга фақат чанғи учгани келиб тураман.
Ҳар куни ўрмонда айиқ қуённи тутволиб дўппослар экан. Хуллас, жонидан тўйиб кетган қуён шерни олдига бориб, айиқни қилмишларидан шикоят қилибди. Шунда шер фармон чиқазибди. Унга кўра айиқ қуённи урмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб бериши керак экан. Эртаси куни айиқ қуённи ургани келаётса, қуён фармонни кўрсатибди. Шунда айиқ:
— Бугун ҳам уриб олай. Эртага урмаслик ҳақида тилхат ёзиб бераман, - дебди. Эртасига яна урибди ва индинга урмаслик ҳақида тилхат ёзиб берибди.
Бир ҳафта ўтгандан кейин шер қуённи кўриб қолиб:
— Айиқ урмаяптими энди? - деб сўрабди.
Қуён:
— Эҳ, уриши ўша-ўша. Фақат қоғоз кўпайиб кетди, - дермиш.
Сени ишинг, дўстларинг, таниш-билишларинг бор.
Уйдаги мушугингни эса сендан бошқа ҳеч кими йўқ. Уйингга бор...!
Фил йўлда кетаётса, йўлидан чумоли чиқиб қолибди.
— Қаердан келяпсан чумоли? – дебди.
— Тоғдан, - дебди чумоли.
— Тоғда ўт-ўланлар қанақа экан? – сўрабди фил ундан.
— Тизза бўйи, - дебди чумоли.
Бир куни икки киши битта сигирни талашиб қолибди. Сигир кимники эканини аниқлаш учун қозига мурожат қилишибди. Икки киши бўлса сигирни бир у томонга, бир бу томонга тортармиш. Қози бўлса ўртада сигирни сутини соғиб турган экан.
Бир куни Афанди эшагини йўқотиб қўйиб, милицияга қўнғироқ қилибди:
— Алло, мен эшагимни йўқотиб қўйдим!
— Кўриниши қанақа эди? - дебди гўшакдаги ходим.
— Кўриниши ҳудди қўшним Эшматни ўзгинаси эди, - дебди Афанди.
Диназаврлар қандай қирилиб кетишган?
Жавоб:
Эркак диназавр аёл диназаврга "Уйда ўтир" деган.
Аёл диназавр "Йўқ" деган.
Эркак диназавр аёл диназаврга яна "Уйда ўтир" деган.
Аёл диназавр яна "Йўқ" деган.
Шундан сўнг Аёл диназавр карантин вақтида эркак диназаврга "Уйда ўтиринг" деган.
Эркак диназавр "Йўқ" деган.
Шу билан диназаврлар қирилиб кетишган.