Ҳайвонот ҳақида латифалар

Сибирь ҳаво жудаям совуқ. Икки эркак турган экан, бири жуда баҳайбат ит билан, иккинчисидан сўрабди:
— Исиниб олишни хоҳлайсанми?
— Хоҳлайман
— Фас!!
Ўғли отасидан сўрабди:
— Ада, одамлар қандай пайдо бўлишган?
Отаси дебди:
— Одам ато ва Момо ҳаводан...
— Ойим ҳамма одамлар маймундан тарқалган дейдилар-ку?! - дебди ўғли.
— Ойингни қариндошлари ҳақида ҳеч нима билмайман, - дермуш адаси.
Ўрмонда ҳамма ҳайвонлар гаплашиб ўтирса, қуён келиб:
— Қани, бу ерда ким зўр?!, - дебди.
Ҳамма ҳайвонлар жим!
— Ҳамма минг сўмдан чиқарсин!, - дебди қуён.
Эртаси куни яна қуён келиб ҳаммадан пул йиғиб кетибди.
Учинчи кун ҳайвонлар бўрига:
— Мен зўрман дегин! Бу шалпанг қулоқ нима қила оларди!, - дейишибди.
Қуён келиб:
— Қани, бу ерда ким зўр?!, - деса, бўри:
— Мен!, - дебди. Шунда қуённи орқасидан шер чиқиб:
— Зўринг беш минг, қолганларинг минг сўмдан йиғларинг!, - дермиш.
Бир куни чумоли ўрмондан ўтиб кетаётса, шер филни дўппослаётган экан. Чумоли ҳам бир-икки мартта тепиб, ўтиб кетибди.
Эртасига чумолини кайфияти йўқ юрган экан, ҳайвонлар:
— Нима бўлди? - дейишса, чумоли:
— Филни ўлимида мени айблашяпти, - дермиш.
Бир овчи ўртоғига:
— Айиқ ўлдирдим, - дебди.
— Нечта ўқ отдинг? - деса,
— Ўнта ўқ, - дебди.
— Нечтаси тегди? - сўрабди яна дўсти.
— Бирортаси-ям теккани йўқ! Айиқ кулиб-кулиб, ўлиб қолди, - деган экан овчи.
— Дўстим, уйимда сувараклар жуда-ям кўпайиб кетди. Нима қилишни билмаяпман.
— Сен уларга эшитиладиган қилиб “Уйда овқат йўқ! Егулик умуман йўқ!” деб бир неча бор такрорлагин!
Эртаси куни:
— Ҳўш, нима бўлди дўстим? Кеча айтганларимни қилдингми?
— Ҳа, ҳудди сен айтгандек қилдим.
— Натижаси қалай?
— Ярим тунда кимдир биқинимдан туртди. Туриб қарасам, бир гала сувараклар атрофимни ўраб олиб, “Сенга овқат олиб келдик. Еб ол!” деб туришибди...!
Эр-хотин хорижга дам олишга боришибди. Меҳмонхонага киришса, хонада сичқон югуриб юрган эмиш.
— Вой-дод, сичқон!, - бақирибди хотини. — Тезроқ маъмурга қўнғироқ қилинг. Инглиз тилини биласиз-ку ахир!
Эри рақамни териб:
— Hаllo (Салом)
— Hаllo (Салом)
— Do уou know «Tom аnd Jеrrу»? (“Том ва Жерри”ни биласизми?)
— уеs, I do (Ҳа, биламан!)
— Jеrrу is hеrе. (Жерри шу ерда!)
Бозорда назоратчи сотувчига:
— Манави сотаётган балиғингизни ҳужжати борми?
— Ҳужжати? Қанақа ҳужжат? Ўлими тўғрисида гувоҳнома керакми?!
Бир куни ота-бола балиқ овига чиқишибди.
— Ўғлим, менга нонни бер. Ҳозир балиқларни бу ерга чақирамиз, - дебди отаси.
— Нонни еб қўйдим дада, - дебди ўғли.
— Унда бўтқани бер.
— Уни ҳам еб бўлдим.
Жаҳли чиққан ота:
— Ма ол, чувалчангларни еб қўйсанг тезроқ уйга қайтамиз, - дебди.
Қарға осмонда учиб кетаётган реактив самолётга қараб турса, ёнидаги боласи ундан сўрабди:
— Ойи, анави қушча қандай қилиб бунчалик тез учиб кетяпти?
— Сенинг ҳам думингга ўт қўйишса, шундай учиб кетасан.