Ҳайвонот ҳақида латифалар

Чумоли ва фил чегарани ноқонуний кесиб ўтишмоқчи бўлиб, чегарага яқинлашишибди. Шунда чумоли бирданига ерга ётиб олибди. Фил ҳайрон бўлиб:
— Ие чумоли, нега ётиб олдинг? - деса, чумоли:
— Сен кетавер дўстим! Мени чегарачилар кўриб қолди, - дермиш
Бир аёл бозордан янги тўти сотиб олиб, уйга келгач, қафасни ёнига борибди-да:
— Хўш, ранг-баранг маҳлуқ, гапиришни биласанми? - деса, тўтиқуш бирдан тилга кириб:
— Ўзинг-чи, алвасти! Уча оласанми? - дермиш.
Афанди эшакни устига ўтириб олиб, битта қопда туз юклаб кетаётса, йўлда учраган одамлар:
— Эшакни қийнаб қўйибсиз-ку! Ўзингиз ўтириб олибсиз. Қопда тузни ҳам ортиб олибсиз! - дейишса, афанди шартта эшакдан тушиб, қопдаги тузни елкасига ортиб, эшакни устига ўтирибди-да:
— Ана, энди бўлдими?! - деб йўлида давом этган экан.
Бир куни ўрмонга бўрилар тўдаси бостириб келибди. Дарахт панасида беркиниб ётган қуённи ушлаб олиб, унга:
— Ўрмондаги энг юввош жонзодни еймиз, - дейишса,
— Агар шерга тегсаларинг, йиртаман!, - дебди қуён.
Хотин эридан сўрабди:
— Адаси, мен сизга қайси чиройли, ёқимтой жониворни эслатаман? - дебди нозланиб.
Эри хотинига тикилиб туриб:
— Яхши эслатдинг! Бир пиёла сут олиб келгин... – деган экан.
Бир куни Ахмадбой балиқ овига борибди. Қармоғига тилла балиқ илинибди.
— Тила тилагингни! 3 та тилагингни бажо келтираман! – деса, Ахмадбой:
— Сен шу 3 та тилакни бажариш қобилиятингни менга бериб тургин! Келгуси йил 6 та қилиб қайтараман... – деган экан.
Бир киши бозордан сотиб олган тўтиқушини гапиришга ўргатяпти:
Киши:
— Мен юришни биламан.
Тўти:
— Мен юришни биламан.
Киши:
— Мен гапиришни биламан.
Тўти:
— Мен гапиришни биламан.
Киши:
— Мен уча оламан.
Тўти:
— Алдама!
Бир киши ҳайвонот боғига ишга кириш учун келибди.
Ҳайвонот боғи раҳбари ҳалиги кишининг меҳнат дафтарчасини кўриб чиқиб сўрабди:
— Нега бунчалик тез-тез иш жойингизни алмаштиргансиз?
— Мен жуда-ям секин ҳаракат қиламан, секин ишлайман, ҳеч нарсага улгурмайман. Шунинг учун ишдан бўшатиб юборишади, - дебди.
Раҳбар:
— Ундай бўлса, сизни тошбақаларга қараш учун ишга оламиз, - дебди.
Эрталаб ҳайвонот боғи ходимлари ишга келишса, тошбақанинг қафаси очиқ, ичида ҳеч нарса йўқ эмиш.
Бундан хабар топган раҳбар ҳалиги кишини ёнига чақириб:
— Бу нимаси? Тошбақалар қаёққа кетди?! – деса, у киши:
— Мен қафасни очишимни биламан, тошбақалар шунақа тез қочиб қолишди-ки, эшикни ёпишга улгурмадим ҳатто!
Бир иримчи киши йўлда кетаётган экан, олдидан қора мушук ўтиб қолибди.
Шошилиб орқасига етти қадам юрган экан, машина уриб кетибди.
Эр хотин жанжаллашиб қолишибди. Бир соат ўтгач, ахийри хотини эрига қараб:
— Дадаси билмайсизми эшак қанча умр кўриб, кейин ўлади, - деса
Эри:
— Нима мазанг қочяптими, - дермиш