Ишхона ҳақида латифалар

Бошлиқ хонасига аёл киши кирди.
— Мумкинми?
— Келинг хизмат?
— Мен сизнинг ҳайдовчингиз Шоқосимни хотиниман. Эрим менга хиёнат қиляпти!
— Сиз буни қаердан билдингиз?
— Кеча костюмининг чўнтагидан манабу аёллар ич кийимини топиб олдим!
Бошлиқ:
— Ҳайдовчим ҳозир устахонада. Буни менга ташлаб кетинг. Ўзим Шоқосим билан гаплашаман, - дебди.
Бошлиқ ич кийимни портфелига солибди. Ишлари кўпайиб кетиб, ҳайдовчиси билан гаплашиш эсидан ҳам чиқиб кетибди.
Кечки пайт уйига келса, хотини:
— Дадаси, уйда нон тугабди. Пул беринг, нон олиб келай, - дебди.
Бошлиқ:
— Пул портфелимда, олақол, - дебди. Хотини сумкани очиб, ич кийимга кўзи тушибди:
— Дадаси, бу кийимимни уч кундан бери тополмайман. Сизда экан-да, - дермиш.
Хотин эрига дебди:
— Адаси, ишдан қайтишингизга сомса ва палов пиширдим, ейсизми?
Эр:
— Албатта, кун бўйи фақат шулар ҳақида ўйладим...
Хотин:
— Мен ҳақимда-чи?!
Эр:
— Албатта сени ҳам эсладим. Ахир сомса ва паловни сен пиширасан-ку!
Уйида қўл телефонини унутиб қолдирган эр ишхонадан хотинига қўнғироқ қиляпти:
— Азизим, телефонимни ўчириб қўйсанг. Жиринглайвериб сени безовта қилади.
Хотини:
— Сизга Алишердан СМС келди. Бугун тунда кутар эмиш...! Кўзига уйқу келмаётган экан...! – дебди жаҳл билан.
Эри:
— Мени уйга киргизмайсанми??? – деса, хотини:
— Нега энди!? Бугун кечаси ухлашингиз учун дарвозани ёнига жой тайёрлаб қўйдим! – дермиш.
Ишга кириш вақтида суҳбат. Иш берувчи:
— Институтда ўрганган ҳамма билимларингизни унутинг! Амалиётга умуман тўғри келмайди.
— Мен институтда ўқимаганман.
— Унда сизни ишга ололмаймиз. Бизга олий маълумотлилар керак.
— Биласанми, пул топиш учун ҳаттоки нимага борганман?
— Нимага?
— Ишга борганман!
Ишга яна кеч қолиб келган ходимнинг олдидан раҳбар чиқиб сўрабди:
— Хўш, бу сафар нимани баҳона қиласиз?
— Айтсам ишонмайсиз! Бекатда автобус кутиб...
— Балки бу сафар мен эшитмаган бирор гапни айтарсиз?!
— Бугун кўринишингиз жуда ажойиб ўртоқ бошлиқ...
Божхона текширув постида ишлайдиган компьютер дастурчиси М.Абдуллаев оилавий шароити ва моддий қийинчиликлар туфайли вақтинча божхона юкларини текширувчи-назоратчи бўлиб ишлаб туриш учун бошлиқдан рухсат сўради.
Кунингни яхши ўтиши об-ҳавога эмас, ёнингдаги инсонларга боғлиқ.
Офисда икки оғайни суҳбатидан:
— Дўстим биласанми, кеча бекатда шунақанги чиройли қиз ўтирган экан...! Гап отмоқчи бўлиб ёнига борсам менга қараб нима қилди дегин.
— Хўш, нима қилди?
— Ўрнидан туриб "Ўтиринг амаки" деб жой берса бўладими?!
— Нега ишга кеч қолиб келяпсиз?
— Уйдан кеч чиқгандим...
— Эртароқ чиқсангиз бўлмайдими?
— Эртароқ чиқишга кеч бўлган эди.