Ишхона ҳақида латифалар

Бир давлат идораси биносида сув қувури тешилиб қолибди.
Дарров сантехникни чақиртиришибди. Ертўлага тушиб текшириб чиққан сантехник идора раҳбарларидан бирига қараб:
— Тузатиб бўлмайди! Бу ерда бутун система чириб кетган. Таг-туги билан алмаштириш керак! - деса, тўсатдан раҳбарни ранги оқариб, ўзини ташлаб юборган экан.
— Келинг синглим! Нима хизмат?
— Идорангизга ишга кирмоқчи эдим...
— Яхши. Фақат талабларимиз бор. Масалан, 90x60x90, ...
— 486 минг!
— Ҳали охиригача айтиб улгурмадим-ку... Майли бизга ҳисобчи ҳам керак эди, оламиз!
— Кеча бошлиғим мени ишдан бўшатворди, ифлос.
— Нима айб қилгандинг?
— Қаердан билай, 6 ойдан бери ишга бормаган бўлсам...
Корхона раҳбари минбарга чиқволиб:
— Олдин ҳам яхши яшардик, хозир ҳам яхши яшаябмиз бундан кейин ҳам яхши яшаймиз! - деса,
Котиба ўрнидан туриб:
— Бизчи? - дермиш.
— Топишмоқ айтсам топасанми?
— Айт-чи...
— Бир хонада тўрттаси, ишлар фақат биттаси.
— Билмадим...!?
— Ишхонада 3 та ходим ва 1 та кондиционер.
Қабристон қоровули бошлиғига бориб ишдан бўшатишини талаб қилди.
— Мени ишдан бўшатинг, тўйдим!
— Ие, нимага?
— Қабрларни ҳар куни оралаб юраман. Қаерга қарамай, "Бу ерда фалончи ётибди", "Бу ерда писмадончи ётибди" деган ёзувга кўзим тушади. Нима, биргина мен ишлашим керакми бу ерда?
— Аввалги касбимни, ишимни соғиняпман...
— Қаерда ишлар эдинг?
— Ҳеч қаерда. Бекорчи эдим.
Бир куни тепакал одам сартарошхонага кирибди. Сартарош сочни калталатиб бўлгач, иш ҳаққини 2 баравар қиммат айтибди.
Жаҳли чиққан мижоз:
— Нега бунча қиммат? Ахир бошимда сочим жуда ҳам кам-ку!? – деса, сартарош:
— Ҳамма гап шунда-да! Бу кал бошингиздан сочни қидириб топиш осон бўлди дейсизми менга!?
— Тартиб-интизом ва тозалик ходимларимизнинг энг асосий шиори бўлиши керак, - дебди корхона директори иш сўраб келган йигитга.
— Ҳа, албатта!
— Масалан, сиз бу ерга киришдан аввал оёғингизни артдингизми?
— Артдим! Тоза қилиб артдим!
— Иккинчидан, биз учун тозаликдан ҳам муҳим жиҳат - ростгўйлик. Корхонамиз эшиги олдида пол латта йўқ-ку?!
Эрталаб корхона директори ишга келиб хонасига кирса, бир ишчиси бошига иссиқ қалпоқ кийиб олиб стол устидаги қоғозларни титкилаётганмиш.
— Сен бу ерда нима қиляпсан Хасанов??? – дебди.
Хасанов тикилиб туриб:
— Падарингга лаънат! Кийсанг кўринмайдиган бўлиб қоласан деб юз мингга сотган эди, - деб бошидаги қалпоқни ечиб ерга отган экан.