Жанжал ҳақида латифалар

Эр-хотин уришиб қолибди. Иккаласи ҳам ҳечам гаплашмас экан. Бир куни эри вақтлироқ ишга кетиши керак экан, ётишдан олдин, қоғозга "Эрталаб соат 7:00 да уйғот!", деб ёзиб хотинининг ёстиғи тагига қўйибди. Эр эрталаб уйғонса соат 9:00 бўлганмиш. Жаҳли чиққан эр дарғазаб бўлиб, ўзини ёстиғини кўтарса, бир парча қоғоз, қоғозда эса "Туринг, соат 7:00 бўлди!", деб ёзилган экан.
Бир аёлни бир боласи бор экан. У эрга тегибди. Эрини ҳам бир боласи бор экан. Орадан йиллар ўтибди ва улар фарзандли бўлишибди. Бир куни 3 бола уришибди. Буни аёл кўриб, эрига шундай деган экан:
— Сизники, Меники билан биргалашиб Бизникини уришяпти.
— Бўлди, хотиним билан ажрашаман!
— Нега? Нима бўлди?
— Туни билан клубма-клуб изғиб юрадиган хотинни менга кераги йўқ!
— Кечаси клубларда нима қилади хотининг?
— Мени қидиради-да...!
Шошилинч ёрдам шифохонаси. Врач келган касалларни кўра бошлади. Ҳаммаси бош жароҳати билан.
Биринчи касалдан сўради:
— Нима билан уришди?
— Сковородка билан...
Иккинчисидан сўради:
— Сизничи?
— Сковородка билан...
Учинчиси ҳам, 4-си ҳам, 5-ҳам шу жавобни берди.
— Нима бало эпидемиями бу? - ҳайрон бўлди врач.
— Йўқ, ҳов анави комада ётган одамни кўряпсизми? Ўша хотинидан қочиб йиғилиб турган одамлар орасида яширинмоқчи бўлди. Одамлар эса биз эдик..
Икки ўртоқ таъқиқланган жойда балиқ тутиб ўтирса, текширувчилар келиб:
— Ов қилишга рухсатномангиз борми? - деса, биттаси ўрнидан туриб, қоча бошлабди. Текширувчи уни қувлаб, етиб олибди-да:
— Нега қочасан? Ҳужжатинг йўқ-ми? - деган экан, у йигит ҳам, — Мени ҳужжатларим жойида. Дўстимни рухсатномаси йўқ эди-да, - дермиш.
— Интернетга кириб "Чиройли, ақилли, қадди-қомати келишган, меҳрибон қиз билан танишмоқчиман" деб ёзиб ўтирсам, бир зумда орзуимдаги гўзал орқамга келиб қолибди. Фақат қўлида ўқлов билан компьютеримга қараб турган экан...
Яхши қиз, мен билан кинога тушасизми?
— Майли...
— Йигитингиз рашк қилмайдими ишқилиб?
— Мени йигитим йўқ. Уни эрим концертга бирга тушганимиз учун уриб ўлдириб қўйган!
Хотин эрига бақиряпти:
— Сизга хизматкор бўлиш жонимга тегди, ажрашаман.
— Йўқ, сен бўшатилдинг!
Тонгда уйга кириб келган эридан хотини сўрабди:
— Кеча қаерда тунадингиз?
— Нодирникида.
Хотини тезда Нодирга телефон қилиб:
— Эрим кеча сизларникида тунадими?
— Ҳа, ҳозир ҳам ухлаб ётибди.
Бир эркак дўстига мақтанибди:
— Kеча хотинимни уришиб бердим.
— Йуғ-е, сен-а?
— Ҳа-да. Уйларни йиғиштиринг, деб иш буюрябди.
— Хўш?
— Йўқол кўзимдан, ҳали кирларни ювиб бўлганим йўқ, - дедим.