Жиноятчилар ҳақида латифалар

Айбланувчи сиз қабристон олдидаги велосипедни ўғирлаганингизни тан оласизми?
— Ҳа, мен уни эгаси ўлган деб ўйлабман.
Афандининг уйига ўғри кирган экан. Афанди сандиқ ичига беркиниб олибди. Ўғри уйни ахтариб, қўлга киргудек ҳеч нарса топмай, сандиқни очиб қараса, Афандини кўриб қолибди. Ўғри:
— Сандиқнинг ичида нима қилиб ётибсиз?— деса, Афанди:
— Уйда сенбоп ҳеч нарса йўқ, шунга хижолат бўлганимдан беркиниб олдим,— деган экан Афанди.
Кўчада кетаётган чиройли қиз ёнига бир йигит келиб:
— Яхши қиз телефонингизни бера оласизми? - дебди.
Қиз жилмайиб:
— Бир кўришдаёқ севиб қолдингизми?! - деса, йигит:
— Йўқ, бир урунишдаёқ телефонни ўғирламоқчиман! - дермиш.
Фаррош аёл милицияга шикоят қилмоқда:
— Ортимдан келиб, тилла занжиримни ўғирлаб кетди.
— Сиз қочишга уринмадингизми?
— Қаёққа қочаман? Ўнг тарафимда девор, чап тарафимда челак, орқамда ўша аблаҳ ўғри турибди. Олд томондаги полларни ювиб бўлгандим. Ифлос қилгим келмади.
Терговчи гумондорни сўроқ қиляпти:
— Сиз жиноятни содир этганликда шуҳба қилинмоқдасиз. Фамилиянгиз нима эди, ёдимдан чиқди...?
— Бошингиз уйда ёдингиздан чиқиб қолмадими, мабодо?
Бир ўғрининг қармоғига олтин балиқ илинибди. Лекин у нима қилишини билмасдан балиқни у ёғига ағдарибди, бу ёғига ағдарибди.
— Тила тилагингни, - дебди, ниҳоят, олтин балиқ тилга кириб.
— Бу нима деганинг, - дебди тушунмасдан ўғри.
— Сенга қанақа тушунтирсам экан, кеча бир одам мени ушлаб олган эди. У мендан юз миллион сўм муҳайё қилишимни сўради. Мен уни бир зумда бажо келтирдим. Сенга нима қилай?
— Ўша одамнинг уй манзилини бер.
Япон олимлари робот ихтиро қилишибди. У робот жиноятчи-ўғриларни ушлар экан.
Россияда синовдан ўтказишса, бир кунда 40 та ўғрини қўлга олибди.
Америкада синовдан ўтказишса, 50 та ўғрини қўлга олибди.
Ипподром бозорига олиб боришган экан, роботни ўзини 1 соат ичида топа олмай қолишибди.
Дўкон кассасида турган қизни ёнига бир киши келиб мулойимлик билан:
— Яхши қиз, икки пачка беринг. Йўқ, уч пачка, тўрттасини берақолинг! - дебди.
— Нимани пачкасини? Антибиотик? Сироп? Ёки... Қаериз оғрияпти ўзи?
— Ҳозир кўрсатаман сенга қаерим оғриётганини! - деб шимини чўнтагидан қурол чиқариб:
— Кассадаги ҳамма пулларни бер бу ёққа! Биз ўғрилармиз!!!
— Кеча уйга қайтаётсам, менга босқинчилар ҳужум қилиб, пулларим ва тилла занжиримни тортиб олишди.
— Қанақасига ахир?! Сени бир халта олтин медаль ва чемпионлик камарларинг бор эди-ку!
— Босқинчилар буни билишмайди-да...
Афандининг 2 ёшли ўғли бор экан, у фақат "ҳа" деган сўзни билар экан.
Афанди бозорга кетибди, уйига ўғри тушиб боладан сўрабди:
— Уйингда бир ўзингмисан?
— Ҳа.
— Уйингда олтин борми?
— Ҳа.
— Ташқаридами?
— Ҳа.
Ўғри қазиб-қазиб, чарчаб, жаҳли чиқиб:
— Эй бола, сен мени алдадингми, — деса.
Бола:
— Ҳа, — дермиш.