Жиноятчилар ҳақида латифалар

Тушликдан сўнг эр хотинига деди:
— Хотин, қара, меҳмонлар яна ликопларингни ўғирлаб кетишибди…
— Қайсиларини?
— Ҳалиги «Еттинчи осмон» ресторани, деб ёзилганлари бор эди-ку…
Машҳур ўғрига журналист савол берди:
— Энг буюк орзуйингиз нима?
— Швейцария банкини тунаб, банкда қайнонамни бармоқ изларини қолдириш, - дермиш
Кечаси Афандининг уйига қопда буюм кўтарган икки ўғри кирди. Буни пайқаган хотин Афандини аста туртиб:
— Афанди, туринг, уйга ўғри кирди,— деди. Афанди аста шивирлади:
— Жим ёт, мен уйғоқман, овозимизни эшитиб, ўғрилар қопини кўтариб қочиб қолмасин. Мен қопдаги буюмни мўлжаллаб турибман.
Эрта тонгда бозорга жўнаган эридан хотини сўрабди:
— Ҳа, қаёққа йўл олдингиз?
— Бозордан от сотиб оламан, - дебди эри.
— Худо хоҳласа денг адаси! – дебди хотини.
Эри бўлса:
— Пулим бор. Бозорга кетяпман. Худо хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам аниқ от оламан, - деб бозорга кетибди.
Бозорда юриб-юриб бир отни танлабди-да, чўнтагига қўлини солса, пуллар йўқ эмиш.
Уйга бўш қайтган эридан хотини:
— От қани адаси? – деб сўраса, эри:
— Худо хоҳласа кисавурлар ўғирлаб кетишди, - дермиш.
Бир одам ишдан уйга қайтса, уйида ўғри юрганмиш. Бундоқ қараса ўғри жуда бўйчан, елкалари катта, бақувват эмиш. Ерда ётган таёқни қўлига олиб:
— Яхши-ям шунақа катта экансан. Бўлмаса қоронғида сени кўрмас эдим. Кўзойнагим ишхонамда қолиб кетибди, - дермиш.
Эр-хотин айланиб юришса, ўғрилар чиқиб қолишибди.
— Энг қиммат нарсангни бер! – дебди дўқ уриб ўғрилардан бири.
— Дадаси, мени бериб юборақолинг... – дебди шошиб қолган хотини.
— Жиннимисан!? Энг қиммат нарсани деяпти, арзонини эмас! – дермиш эри.
Қамоқхона бошлиғи:
— Хўш маҳбуслар! Бугундан бошлаб қамоқхонада уч мартта овқатланиш тартиби жорий қилинди.
Маҳбуслар:
— Қойил!!! Зўр-ку!
Қамоқхона бошлиғи:
— яъни душанба, чоршанба, жума!
— Хамедов, дарсингни тайёрладингми?
— Йўқ устоз.
— Нимага тайёрламадинг?
— Кеча акам 15 йил деганда қамоқдан чиқдилар.
— Мени қўрқитма! Ўтир, 5!
Хорижлик жиноятчига суд жараёнида таржимондан фойдаланаётган экан:
Прокурор:
— Айт! Пулларни қаерга беркитдинг?
Таржимон таржима қиляпти:
— Пулларни қаерга беркитганингни сўрашяпти.
Жиноятчи:
— Айтмайман!
Таржимон:
— Айтмас экан.
Прокурор:
— Агар айтмасанг, сени ўлимга ҳукм қиламиз.
Таржимон таржима қиляпти:
— Айтсангчи! Бўлмаса ўласан!
Жиноятчи:
— Пулларни фалон жойга беркитганман.
Таржимон яна таржима қиляпти:
— Ўлдираверинглар! Айтмайман деяпти.
Пул тўла ҳамёним ва IPhone 10 телефонимни йўқотиб қўйдим.
Топиб берган одамга 1 млн. суюнчи бераман.
Фалон рақамга қўнғироқ қилинг ... - деган эълон тагига кимдир ручка билан ёзиб кетибди:
"Мен 2 млн. бераман! Фалон рақамга гудок ташасангиз бўлди, ўзим қайтиб қиламан...!"