Жиноятчилар ҳақида латифалар

Судья жабрланувчидан сўрабди:
— Сизни тилла занжирингизни ўғирлаб қочган шахсни таний оласизми?
Жабрланувчи:
— Ўғрининг адвокати ҳимоя нутқидан кейин, мени ўзи тилла занжирим бор-йўқлигига ҳам шубҳаланиб қолдим, ўртоқ судья...!
Судя:
— Нега сиз нуқул кундуз куни ўғирлик қилгансиз?
Айбланувчи:
— Кечаси кўп пул билан юришга қўрқаман-да.
Бир ўғри олтин балиқни тутиб олибди.
— Тила тилагингни! Хоҳлаган нарсангни муҳайё қиламан, - дебди балиқ.
— Қўлингдан нима келади ўзи? - дебди ўғри.
— Ҳамма нарса. Мана масалан кеча бир йигит мендан 100 минг доллар сўради, бердим, - дебди балиқ.
Ўғри ўйланиб туриб:
— Шу йигитни уй манзилини бер менга, - деган экан.
Қамоқхонадаги икки маҳбус суҳбати:
— Бу ерга нега ўтирибсан?
— Йўталганим учун.
— Қандай қилиб?
— Йўталиб юборган эдим, қоровул уйғониб қолди.

Полиция бошқармаси қидирилаётган бир жиноятчининг 6 хил тарзда олинган суратини ҳамма ҳудудларга тарқишди. Орадан кўп ўтмай, ҳудудий полиция маҳкамасидан шундай ахборот келди: «Қидирилаётган 6 та жиноятчининг бештаси қамоққа олинди, олтинчисининг кетидан кузатяпмиз».

Банкни ўмаришга кирган ўғрини юзидан ниқоби ечилиб кетибди. Ўғри кассирни ёнига келиб:
— Мени юзимни эслаб қолдингми? - деса, қиз:
— Ҳа, - дебди.
Ўғри шу заҳоти кассирни отиб ташлабди.
— Яна ким мени юзимни эслаб қолди? - деса, одамлар орасидан овоз келибди:
— Банкомат ёнида турган қайнонам эслаб қолди.
Бир эркакни хотинини ўғирлаб кетган номаълум одамлар унга хат юборишибди:
"Зудлик билан айтилган пулларни олиб келмасанг, хотинингни ўзингга қайтариб берамиз!"
Очиқ-сочиқ кийинган бир қиз ўғриликка тушибди.
Лекин у қизни кўрган эркакларни бирортаси ҳам қизни юзини эслаб қолмаганмуш...
Ярим тунда хилват кўчадан кетаётган спортчи йигитни олдидан 2 та безори чиқиб, “Куртка билан соатни еч!” дейишибди.
Спортчи йигит безориларни биридан курткаси, иккинчисидан соатини ечиб олибди.
Судья айбланувчидан сўрабди:
— Сизга ишонч билдирган инсонларни қандай қилиб алдашингиз мумкин!?
— Тўғри тушунинг ўртоқ судья, уларни ишонтириш ҳам осон бўлмади!