Миллатлар ҳақида латифалар

Америкаликлар нон ўртасига гўшт солиб, гамбургер деб аташди.
Италияликлар хамир ўртасига сыр солиб, пицца дейишди.
Турклар хамир ичига қийма солиб, донар деб аташди.
Руслар хамирга картошка солиб, пирашки деб аташди.
Ўзбеклар хамир ичига пиёздан тўлдириб солиб, гўштли сомса деб ном қўйишди.
Иккита қозоқ қиз:
— Дугонажон, сени йигитинг қачон олиб қочади-ю, тўй қиласизлар?
— Билмадим, ҳозирча фақат гапни олиб қочяпти!
Кекса яҳудийнинг жони узилмоқда. У заиф овозда:
— Менинг рафиқам... шу ердами?
— Ҳа, азизим...
— Болаларим, шу ердамисизлар..?
— Ҳа, отажон!
— Набираларим-чи...
— Шу ердамиз, буважон!..
Яҳудий охирги кучини тўплаб:
— Унда ошхонадаги чироқни катта холанг учун ёқиб қўйдингларми?!
— Нимага Хитойда коррупцияга қарши кураш бизникига қараганда яхши натижа бериб келмоқда?
— Чунки Хитойда бунинг учун бюджетдан пул эмас ўқ-дори ажратишади.