Оила ҳақида латифалар

Ўғил:
— Дада, онанинг кўз-ёши билан, хотиннинг кўз-ёши ўртасида қандай фарқ бор?
— Ўғлим, жуда катта фарқ бор! Онанинг кўз-ёши юракка таъсир қилади, хотиннинг кўз-ёши чўнтакка!
— Алло, адаси, қаердасиз?
— Бекатда, автобус кутяпман...
— Тезроқ келинг!
— Хўп, сал тезрок кутаман!
Чол кампирига овқат қилишини тайинлаб, ўзи ҳовлида ёнғоқ чақиб ўтирса, бир ёнғоқ пуч чиқиб қолибди. Пуч ёнғоқни олиб, "Ҳозир кампиримни олдига бориб, мана бу ёнғоқ сени миянгга ўхшаб пуч экан деб боплайман", деб кампирини олдига кирибди.
Кампири сўлиган шолғомни қийналиб арчаётганини кўрган чол жимгина ортига қайтган экан...
— Азизам, мен оламдан ўтсам, йиғлаб ўтирмагин. Турмушга чиқгин...
— Бас қилинг! Овқат ёқмаган бўлса емай қўяқолинг.
Бир ўзбек қиз корейс йигитни севиб қолибди. Унга турмушга чиқмоқчи бўлиб, йигитни юз мартта сувга тиқиб олибди-да, - энди ўзбек бўлдингиз. Бундан кейин кучук гўштини емайсиз. Сиз мусулмон бўлдингиз, - дебди.
Йигит:
— Хўп, - дебди.
Қизни уйида кучукчаси бор эди. Кунларни бирида қиз ишдан келиб қараса, йигит кучукчани сўйиб еб ўтирганмуш.
— Ахир кучук гўшти емасликка сўз бегандингизку.
— Қўй гўшти бу!
— Қанакасига қўй бўлсин? Чапаку!
— Мен уни юз мартта сувга ботириб олдим. Қўй бўлди-да!
— Дадаси, яқинда болалар мактабга чиқишади. Барча зарур нарсаларни рўйхатини тузиб чиқдим. Ўқийми?
— Йўқ, шошма! Олдин валерианкамни олиб чиқ.
Ёш болакай кўчада хафа бўлиб ўтирса, бир отахон уни кўриб тўхтабди-да сўрабди:
— Нега хафасан болам?
— Уйда ойим билан адам жанжаллашишяпти. Адам ойимни “Сен филсан!” деса, ойим адамга “Маймун” деб бақиряпти. Ота-онам фил ва маймун бўлишса, мен унда кимман? – деган экан болакай.
Хотин эрига:
— Азизим, узун сочларимни кестириб, калта турмак қилмоқчиман.
— Нега? Ўзи яхши-ку!
— Ахир бошимга ўзгартириш киритиш керак-ку!
— Бошингни ўзгартирмоқчи экансан, китоб ўқишни бошла!
Хотин эрига:
— Адаси мени ҳалиям севасизми? - депти.
Эри:
— Хотинжон, сен-симкартасан, мен-телефон. Телефон сим картасиз ишламайди.
Хотин ўзида йўқ хурсанд бўлиб, ошхонага чиқиб кеса, эри:
— Бечора хотин содда-да! Ҳозирги телефонларга иккита сим карта тушишини билмиди-да, - дермиш.
Хотин:
— Дадаси, докторга боргандим. У менга Анталиягами, Малайзиягами ёки Дубайгами бориб, сув бўйида дам олишимни буюрди. Қаерга борамиз?
Эр:
— Бошқа докторга!