Оила ҳақида латифалар

— Дада, нимага ойимга уйлангансиз?
Дадаси ойиси томон ўгирилиб:
— Кўрдингми? Болаям ҳайрон..
Икки оға-ини суҳбатлашмоқда:
— Эшитишим-ча хотининг машинасини уриб олганмиш...?!
— Ҳа.
— Ўзи-чи, тирикми ишқилиб?
— Ҳозирча тирик..., Ҳаммомда, беркиниб ўтирибди...
Бизнесмендан қандай қилиб миллионер бўлганини сўрашди.
— Хотиним туфайли.
— Қанақасига?
— Қанча пул топганимда хоти­ним пул йўқлигидан нолишни тўх­татишини билмоқчи эдим...
Эркак дўстига деди:
— Кеча кечқурун келаётсам, йўл четида қурбақа ётибди. Раҳмим келиб уйга олиб келдим. Ухлашга ётаётиб уни ёнимга ётқиздим. Эрталаб уйғонсам қурбақа маликага айланиб қолибди. Ишонасанми дўстим?
— Ҳа ишонаман.
— Негадир хотиним ишонмаяпти.
— Менда-ям шунақа бўлганди-да...
Хотин эрига дебди:
— Дадаси, полни тузатиб беринг.
Эри:
— Мен сенга устамидим?! - дебди.
Хотини яна:
— Тандирни суваб беринг, - деса эр:
— Мен сенга сувоқчиманми?!
— Чироқни тузатиб беринг.
— Электрикманми?! - деб ишга кетибди эр.
Кечқурун ишдан қайтса, ҳамма ишлар қилинган.
— Ким сувади? Ким чироқларни тузатиб қўйди? - деса, хотини:
— Қўшнимиз Алижон ака, - дебди.
— Нечи пул олди? - сўрабди эри.
Хотини:
— Пул олмади. Хурсанд қилсангиз бўлди деди, - дебди.
Шунда эри:
— Қайси ашулани айтиб хурсанд қилдинг? - деб сўраса, хотини:
— Мен сизга ашулачимидим?! - дермиш.
Дўконга кирган мижоз сотувчига дебди:
— Кеча сизлардан аёллар пальтосини сотиб олган эдим. Хотинимга ёқмади. Алмаштириб берсангиз...
Сотувчи ҳайрон қолиб:
— Бўлиши мумкин эмас! Ахир бу ажойиб пальто-ку! Балки пальтони эмас, хотинни алмаштирарсиз?!
— Азизим, тушимда менга тилла узук совға қилганмушсиз...
— Айтганларимни қилиб, яхши бўлиб юрсанг, яқинда тилла билакузук ҳам совға қиламан, тушингда!
Хотин эрига:
— Ҳой дадаси, ўғлингизга айтинг, интернетни йиғиштирсин! Дарсини қилсин!
— Онаси, ўзинг айт! Ўғлинг мени "чёрный"га киритиб қўйган.
— Азизим мен чиройлиманми?
— Ҳа, чиройлисан!
— Мени севасизми?
— Ҳа, севаман!
— Унда ичишни ташласангизчи?
— Унда кўзимга ялмоғиздек кўринасанда, - дермиш
Эр хотинига:
— Битта бер, - дебди.
Хотини:
— Йўўўўўқ!
— Кел жоним илтимос, бўлмай кетяпман...
— Йўқ дедим, хозир бердимку?
— Яна битта бер, кейин ухлаймиз.
— Уфф, воеей, аммо безор қивордиз, ҳозир берсам кейин сўрамайсизми???
— Йўқ жоним, бўлди охиргиси, бугунга етади...
Хотин:
— Ана токчада турибди, битта олинг, санаб қўйганман, - деса.
Эр:
— Тавба, энди сигаретниям сўраб чексам, бу қанақа замон бўлди!?, - дермиш.