Ота-она ҳақида латифалар

Ўғли отасидан сўраяпти:
— Дада, омадсиз ҳазил нима дегани?
— Эрталаб ойинг мендан пайнетга пул олиб, кечқурун яна телефон рақами қарзга кирганлигини айтиши- омадсиз ҳазил дейилади-да ўғлим.
— Ойижон, омадсиз ҳазил нима у???
— Бу дегани, дадажонинг менга тўйдан аввал катта компанияни раҳбариман деб, тўйдан кейин эса ғирт бекорчилиги маълум бўлгани,- дебди онаси.
— Дўстим, эшитишимга қараганда, қизинг фортепиано чалишни ўрганаётган эмиш. Хўш, муваффаққиятлар қандай?
— О-о, гап йўқ! У туфайли иккита қўшнимнинг ҳовлисини арзон-гаровга сотиб олдим.
Бозорда бир киши сотувчига:
— 7-синфда ўқийдиган болага оёқ кийими борми? - дебди.
— Аниқроқ айтинг, топилади, - деб сўрабди сотувчи.
— Аниқроғини айтсам, 7 "В" синфида ўқийдиган болага.
Дангаса, ишёқмас ўғлига отаси савол берди:
— Ўғлим, катта бўлсанг ким бўласан?
— Қорбобо бўламан дада, - жавоб берибди ўғли.
— Ие, нима учун қорбобо? - ажабланиб сўрабди отаси.
Ўғил жавоб қайтарибди:
— Агар қорбобо бўлсам, бир йилда бир кунгина ишлайман...
5 яшар бола 1,5 яшар укасига нимадир деб савол берди. Укаси ҳали гўдак эмасми, ўзича нимадир деб ғўнғир-ғўнғир, деб қўйди. Шунда 5 яшар бола уларни меҳр билан кузатиб турган онасига:
— Ойи, буниз точний ўзбекми, - дебди.
5 ёшли болача дадасига дебди:
— Дада пул нима?
Дадаси:
— Пул бу коньяк,чиройли аёллар, машина, хуллас ўғлим маишат, - дебди.
Шунда ўғли:
— Дада агар пулингиз бўлмаса-чи? - деса, дадаси ўғлига:
— Эҳ ўғлим... Агар пулинг бўлмаса оддий кўк чой, автобус ва онанг-да, - дермиш.
Пашша тутиб олган Мадина ойисига:
— Ойижон, мана бу пашшадан фил ясаб беринг.
— Нималар деяпсан? Эсинг жойидами ўзи?      
— Ахир дадам сизга доим пашшадан фил ясайсан дейдилар-ку.
Афанди бир боққа кириб, гул узаётган эди, боғбон кўриб ўшқирди:
— Кимсан?
— Булбулман.
— Булбул бўлсанг, қани, бир сайрачи?
— Мен тажрибасиз ёш булбулман, сайрашни ҳозирча ота-онамдан эшитиб турасиз, - деди Афанди.
— Адажон, тушимда менга беш минг берганмушсиз...
— Ўша пулларни ўзингга олиб қўяқол, ўғлим!
Қари қассобнинг икки ўғли бор экан. Қаерда уруш-жанжал, қаерда ўғирлик, безорилик бўлса ака-укаларни қўли бўлар экан.
Ҳар қанча уринса ҳам, ўғилларини тарбия қилолмаган отаси қишлоқ қозисига мурожаат қилибди. Қози уларни чақириб келишни буюрибди. Ота икки ўғлини олиб қози ҳузурига келибди.
Қози катта ўғилни чақириб "Уят қани?", - деб сўрабди. Ака жим тураверибди. Қози: "Сенга уят қаёқда деябман", - дебди. Яна жим тураверибди.
Жаҳли чиққан имом "Ҳой бола, уят қани деябман" деб бақирибди.
Шунда ака-ука туриб қочишибди.
Укаси:
— Ака нима бўлди, нега қочдик? - деб сўраса.
Акаси:
— Ука, қоч, қозининг уятини кесиб кетишибди, биздан кўряпти, - деган экан.