Овқатланиш ҳақида латифалар

Кечги овқатга нохотшўрак еганларга маслаҳат.
Эртаси куни эрталаб уйғонгандан сўнг, асло чироқни ёқманг! Портлаш хавфи бор. Яхшиси хонани шамоллатинг.
— Азизам, мен оламдан ўтсам, йиғлаб ўтирмагин. Турмушга чиқгин...
— Бас қилинг! Овқат ёқмаган бўлса емай қўяқолинг.
Афанди уйида ўтириб хаёлан қўй гўшти солиб пиширилган шўрва ичишни орзу қилиб ўтирарди. Қўшнисининг ўғли коса кўтариб чиқиб қолди ва деди:
— Амаки, агар шўрва қиладиган бўлсангиз, ойимгаям бир коса бераркансиз. Мазалари йўқ.
Шунда Афанди ўзича ғудраниб қўйди:
— Тавба, бу уйда орзу қилиб ҳам бўлмайди-я! Дарров қўшнилар эшитади.
4 та бойвачча дўстлар ҳар куни битта ресторанда битта столда овқатланар экан. Ҳар сафар битта официант хизмат қиларкан.
Улар ҳар сафар вилка, пичоқни беркитиб қаҳвани тўкиб юбориб, официантнинг устидан кулишаркан.
Бир куни официантни чақириб:
— Бизни кечир, сенга кўп беҳурматлик қилдик. Сен бу қилиқларимизга парво ҳам қилмай хизмат қилдинг, -дейишибди.
Официант:
— Бўпти, энди мен ҳам қаҳвага тупурмайман, идишларни унитазда чайқамайман, - дебди.
Қайнона келинидан сўрабди:
— Лағмон чўзишни биласизми келинпошша?
— Ҳа, биламан ойижон!
— Лағмонларингиз ингичка ва мазали бўлиши учун сизга нима керак?
— Оёғимни тагида ҳеч ким ўралашмаслиги керак!
Талаба кафега кирса, декан тушлик еб ўтирган экан. Талаба деканни ёнига бориб:
— Домлажон, майлими сиз билан бир столда ўтириб, овқатлансам? - деса, деканни жаҳли чиқиб:
— Қаерда кўргансан бургут билан каламушни бирга овқат еб турганини, - дебди.
Шунда талаба бир кулиб қўйибди-да:
— Унда сиз овқатингизни еяверинг, мен учиб кетақолай, - дермиш.
Бир киши, бошқа шаҳардаги ошнасиникига 2-3 кунга меҳмонга келибди. Ошни еб бўлишгач, халиги меҳмонни жуда қовун егиси келибди. Мезбон ҳам негадир қовун олиб чиқмабди. Тоқати тоқ бўлган меҳмон уй эгасига дебди:
— Ошна, қовун егандан кейин қаерда ётаман?
Бир киши таниш врачдан сўраган экан:
— Нима учун беморларингдан нонуштага нима еганини сўрайсан?
Врач:
— Шунга қараб беморимнинг ҳамёни бақувватми-йўқми шуни билиб оламан-да!
Эр-хотин ва қизи овқатланаётган экан, онаси қизига:
— Қизим сенга нима бўлди? Жуда хомушсан, овқатингни егин, - деса, эри хотинига:
— Шуниям билмайсанми? Қизингни эрга бериш керак, - дебди. Ойиси яна қизига:
— Ол қизим, овқтингни егин, касал бўлиб қоласан ахир, - деса, эри яна хотинига:
— Бунингни дарди маълум, эрга бериш керак! - дебди.
Онаси яна қизига:
— Қизим ҳозир овқатинг совуб қолади, - деса, қизи:
— Уф-ф-ф ойи, бирпас жим туринг! Дадам гапирсинлар! - дермиш.
Бир талаба бозорда ҳушидан кетиб қолибди. Шунда одамлар:
— Сув олиб келинг, - деб бақиришса, талаба ҳушига келиб:
— Нон эсдан чиқмасин дермиш.