Ўзбекона ҳақида латифалар

Катта компания директори ўз ўринбосарига гап уқтирмоқда:
— Сизни табриклашим мумкин. Бундан олти ой илгари оддий ходим сифатида иш бошлагандингиз. Бир ой ўтиб бўлим бошлиғи бўлдингиз.
— Тўғри.
— Икки ой ўтиб, омбор бошлиғи бўлдингиз.
— Бунисиям тўғри.
— Ҳозир эса, кўз тегмасин, бош директор ўринбосари лавозимида ишлаяпсиз. Бунинг учун нима дейиш керак?
— Раҳмат, дада!
Бир одам докторга борса,
— Касалингизни даъвоси турп. Кўпроқ турп енг!, - дебди.
Ҳалиги одам кўчага чиқиб турп сотиб ўтирган одамни ҳамма турпини сотиб олибди-да, сал нарироққа бориб турса, турппуруш телефонни олиб:
— Алло, турп тугади. Ҳозир бир қоп шолғом келади, - дермиш.
Уч яшар Сардор бувисига деди:
— Бувижон! Сиз доимо: «Шакарнинг ҳам ози ширин», - дердингиз. Боғчага шунча бордим, бўлди-да энди!
Аёл эрига қараб:
— Бундан кейин ароқ ичмасликка сўз берасизми? – дебди.
Эри бўлса хотинини ёнида ширакайф туриб, ҳаёл суряпти:
“15 йилдан бери шу хотиним билан яшайман. Ҳалиям мендан умиди катта...”
Ўзбек мобил мақоллари:
Элдан чиқсанг ҳам, хизмат доирасидан чиқма.
Йигит кишига 40 сим-карта ҳам оз.
Янги рақам олмай, эскисини сотма!
Бир аёл ўғлини сўкяпти:
— Аҳмоқ, ялқов, дангаса. Ҳудди дадангни ўзисан.
Шу пайт эрининг жаҳли чиқиб:
— Ҳой, нималар деб шанғиллаяпсан???
Аёл:
— Сиз аралашманг! Сизга тегишли гап бўлаётгани йўқ!
Қиз севган йигитига:
— Жон, знаешь? Дунёда такие вещи бор, лучше уларни билмаган яхши, - дебди.
Йигит:
— Бунга ўзбек тили грамматикаси ҳам кирса керак?! - дермиш.
Бир куни ўзбек, инглиз ва рус кетаётишса, олдидан дев чиқиб қолибди. Рус ва инглиз дағ-дағ қалтираб қолишибди.
Ўзбек эса:
— Ие, оғайни қалайсан?! Юр, чойхона бор бугун, кетдик, - деса, дев ҳам оғзи очилиб, ўзбекка қўшилиб кетиб қолган экан.
Сизнингча, оилада тинчлик-ҳотиржамлик ҳукм суриши учун нималар бўлиши керак?
— Энг аввало, сабр-тоқат, меҳр-муҳаббат, бир-бирини тушуниш ва албатта, уйда камида иккита телевизор бўлиши керак.
— Битта йўлланмага бутун оила дам олиши мумкинми?
— Мумкин, агар йўлланма қайнонага берилса.