Ўзбекона ҳақида латифалар

Кампир:
— Чол, нимани ўйлаяпсиз?
Чол:
— Сен ўйлаётган нарсани.
Кампир:
— Ўлинг-ей, уятсиз!
Агар сиз Тошкентда яшасангиз-у, қўли ва кўнгли очиқ инсон бўлсангиз, десак сизни уйингиздан узоқ муддатли меҳмонлар аримайди!
Ходимлар бўлимидаги "навбатчи" гаплар:
1. Ҳужжатларингиз ўрганиб чиқиляпти.
2. Суҳбатга тайёрланиб туринг. Чақирамиз.
3. Ўзимиз сиз билан боғланамиз.
Бир сигирни ёнидан эшак туртиб ўтиб кетибди. Шунда сигир эшакка "Э, молга ўхшамай ўл!" дермиш.
— Ада, менга ҳам бирорта йигит уйланармикин?
— Уйланади қизим! Онангдан сўра-чи, сеҳр-жоду қилиб йигитларни бошни айлантирадиган дуо эсидан чиқиб кетмаганмикин?!
— Ойим шундай дуони биладиларми?
— Албатта билади. Шу пайтгача қанақа қилиб унга уйланганимни тушунолмаяпман-ку!
Шогирд устозидан сўради:
—Устоз, ўзимдаги камчиликларни қандай билиб олсам бўлади?
Устоз жавоб берди:
—Хотинингни бирорта камчилигини уни ўзига айтсанг, нафақат сени камчиликларинг, балки бутун уруғ-аймоғингни камчиликларини билиб оласан.
— Имтиҳонлар қалай бўлди ўғлим?
— Яхши ада. Нархлар ошиб кетибди.
2020 йил қандай ўтиб кетганини билмай ҳам қолдик. Бир ойдан кейин 2021 йил кириб келади.
Шу бир ой ичида кўп пул ишлаб топишим, уй, машина олишим, уйланишим ва фарзандли ҳам бўлишга улгуришим керак.
Бу мени йил бошида режалаштирган ишларим эди.
Режали иш қилдеб ўргатишар эди катталар...

Электросетдагиларга қўнғироқ қилсак, ТрейлБлейзер ҳайдаб келишяпти.

Иккита эшак учрашиб қолибди.
— Ишларинг яхшими?
— Яхши. Ўзингники-чи?
— Хўжайиним ўғлини ҳар куни сўкади. Хотинини ва мени аралаштирмасдан сўкса бўлади-ку!