Ўзбекона ҳақида латифалар
— Аҳмедов, айт-чи! Ёруғликни тезлиги каттами ёки товушними?
— Товушни тезроқ...
— Нега?
— Ойлик маошим ошади деб адам айтганларига анча бўлди, лекин ҳалиям ёруғлик чиқмади.
Бу йил мендан ҳамма бева аёллар турмуш ўртоқ совға қилишимни сўрашди.
Нима эмиш!? Чол бўлса ҳам майли, ичмаса, чекмаса, урмаса, сахий бўлса, кифоя дейишибди.
Эҳ, ахир мен уларни барчасига уйлана олмайман-ку!
"Кимсасиз оролдаман. Бу ерда тирикчилик учун ҳамма нарса бор. Бу ерда солиқ қўмитаси йўқ, прокуратура йўқ, суд йўқ , маҳалла оқсоқоли-ку умуман йўқ. МИБ йўқ, вирус ҳам йўқ. Энди шу ерни қидиринглар. Тезроқ топиб келинглар!"
Кўрдингизми, ёлғон гапирса ҳамма нарса қанчалик осон...?!
— Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Бундан бир йил олдин ҳам яхши яшаганмиз, ҳозир ҳам яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз! – деса, халқ орасида:
— Бизлар-чи??? – деган савол бўпти.
— Турмуш ўртоғингиз билан 5 дақиқалик уруш бир ҳафталик умрингизни қисқартиради.
Шунинг учун эрингиз билан урушманг.
Бир аёл дебди:
— Ундай бўлса мен аллақачон ўтиб кетган эканман-да!...
— Бирорта ҳам керакмас. Улар қоронғуда ҳам гаплашиб ўтираверишади.
— Қоматингдан билиниб турибди, яна бўкиб овқат ебсан.