Ўзбекона ҳақида латифалар
— Биласанми, уч кундан бери хотинимни тушига туманимиз ҳокими кирармуш.
— Хўш? Сен нима қилдинг?
— Бирор нима қилмоқчи эдим, бугун мени тушимга маҳалламиз раиси кириб "Бу ишга аралашманг" деб айтиб кетди.
Бир аёл ҳикоя қилади:
— Тўрт ёшли қизим шкафни очиб, кийимларни титаверади. Бугун уни қўрқитдим,
— Шкаф ичида ёмон амаки бор, очсанг сени ўғирлаб кетади, деб.
Кечки пайт эрим билан овқатланиб ўтирсак қизим югуриб келиб:
— Ойи, ойи! Шкаф ичидаги амаки кетдими? деб сўраса бўладими!
Эримга тушунтиргунимча бўларим бўлди!...
— Хўш, менда қандай касаллик бор экан?
— Сизда истаган касаллик: оддий тумовдан тортиб жуда кам учрайдиган юрак нуқсони ҳам бўлиши мумкин... Ҳаммаси сизнинг моддий аҳволингизга боғлиқ.
Эркак киши хўп дедими - демак хўп!
Эркак киши йўқ деб туриб, кейин хўп дейишга мажбурми - демак у уйланган.
Ким биринчи бўлиб кашасини еб қўйса, ўша болага каша емасликка рухсат берилади!
— Бир нарса илтимос қилсам майлими? Пальтони уйга элтиб беришганда, меникига киришдан олдин “адашиб” қўшнимнинг эшигини тақиллатишларини хоҳлардим.
Нима учун?
Қочиб қолиш учун!
— Жуда яхши.
— Ростанми?
— Ростан! Ёмонласанг, дарров бўшайсан.