Ўзбекона ҳақида латифалар

Эшик қўнғироғи жиринглабди:
— Яхшимисиз қўшни? Икки соатдан бери деворга болға билан ураётган сизми?
— Ҳа! Уйимда ремонт бошлаганман.
— Сиз билан суратга тушиб олсам майлими?
— Нимага?
— "Сурбет ва аблаҳ одамнинг расми" деган ёзув билан ижтимоий тармоқларга тарқатиш учун.

Сўнгги янгиликларнинг энг ишончли манбаалари:
1. Телеграм.
2. Инстаграм.
3. Фейсбук.
4. Маҳалладаги хотинлар.

Телефон билан юради. Телефон билан ухлайди. Ҳамма жойга телефон билан киради. Яна қўнғироқ қилишса, “Эшитмай қолибман” дейишади.

— Азизим, тўйгача мени таксида олиб юрардингиз. Энди эса метрода юрибмиз?!
— Сендек гўзал хотиним борлигини ҳамма билиб қўйсин деяпман!

— Уйда бир ошхўрлик қилмаймизми?!
— Йўқ, биз озмоқчимиз-ку!
— Унда ош марказига пиёда борақолайлик...!
Бир аёл эрига:
—Адаси, кеча тушимга кирибсиз. Тушимда менга чиройли кўйлаклар олиб берган эмишсиз, - дебди.
Эри бўлса кулиб:
— Яхши бўлсанг, бугун тушингда тақинчоқлар олиб бераман, - дермиш.
Агар эр-хотин урушиб қолса, хотин "Онамникига кетаман" дейди.
Ичкуёв бўлса, эр нима деркин?!
Бувиси набираси билан кўчада кетаётса, ўқитувчиси келаётганмиш.
Бувиси:
— Беркин! Ўқитувчинг келяпти! Бугун дарсга бормадинг-ку! - деса, набираси:
— Сиз беркининг! Сизни ўлиб қолдилар деганман, - дебди.
Бир болакайдан сўрашибди:
— Исминг нима?
— Й ҳарфидан бошланади, топинг-чи! - дебди болакай.
— Йўлдошми? Йигиталими? ...
— Йўқ, топа олмадингиз! Йустам.
— Рустам экан-ку?! Нега Й дан бошланади дейсан?!
— Й ҳайфини айта олмайман!
Ҳозир узоқ қишлоқлар яшайдиган аёлларда ҳам кир машина бор. Лекин кирни қўлда ювишади.
Нимага дейсизми? Чунки электр йўқ!