Ўзбекона ҳақида латифалар

Мактабда юқори синф ўқувчилари орасида "бошлиқ" ўқувчи ҳаммага лақаб қўя бошлабди.
— Махмуд, сени "Найнов" дейман. Қодир, сени "Полвон" деб чақираман. Сарвар, сени "Кимё" дейман.
Сарвар:
— Нимага мен "Кимё" бўларканман!?
— Чунки сени кўрсам, асабим "ўйнайди"!
— Дунёда сеҳрли пульт пайдо бўлиб қолса эди... Фақат битта тугмаси бўлса!
— Қанақа пульт экан у?
— Хотинни овозини ўчириб қўядиган.
— Мен ўғлимни боксга бердим!
— Мен бўлса ўғлимни каратега бердим!
— Мен эса ўғлимни ўзим ураман.
Айтишларича, бадавлат инсонлар саҳар туришар экан.
Хотинимни мендан беркитган бойликлари қаерда экан-а?!
Бўйдоқ йигитдан сўрашибди:
— Сен тенги ўртоқларингни ҳаммаси уйланиб хотин, бола-чақали бўлишди. Сенга алам қилмайдими?!
Йигит жавоб берибди:
— Нима қилай алам қилади! Уларга қандай ёрдам беришни билмайман-да!
Афанди шошилиб банкка келиб дебди:
— Кредит олмоқчиман!
Банк ходими:
— Нима мақсадда кредит оласиз? - дебди.
Афанди:
— Латифаларимга клип олмоқчиман! - деган экан.
Эр хотинидан сўрабди:
— Синган тишларингни даволатиш учун сенга нечи пул берган эдим?
— 2 млн. бергансиз.
— Камроқ гапирганинг маъқул. Энди пул бермайман!

Мутасадди ташкилот раҳбарларидан бири мажлисда:
"Ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатдики, сигарет чекувчилар давлатимиз бюджетига фойда келтиришар экан.
Ҳаётдан эрта кўз юмган ҳар бир чекувчи нафақахўр фуқародан ўртача 150 млн. сўм пулни тежаб қолишимиз мумкин-ку!
Сигарет қутисини устига шу маълумотни ёзиб чиқариш керак!"

Қамоқхонада ишлайдиган йигит дўстига:
— Биз томонларга боргин бир меҳмон бўлиб! Ўтириб кетасан! - деса, дўсти:
— Ниятинг бунча "совуқ"! Худо асрасин-ей! - дебди.
Америкалик меҳмон Ўзбекистонга келибди. Аэропортдан таксига ўтириб меҳмонхонага кетаётса, ҳайдовчи машинани жуда тез ҳайдашни бошлабди.
Бир пайт ёнидан иккита машина уларни қувиб ўтиб кетибди. Америкалик меҳмон йўл четидаги белгига қараса, 70 деб ёзиб қўйибди. Таксини тезлигига қараса 100 да кетаётган экан.
Америкалик ҳайдовчидан сўрабди:
— Мана бу йўл четидаги белгилар кимлар учун ўрнатилган?
Таксичи жавоб берибди:
— Велосипедчиларимиз учун!