Ўзбекона ҳақида латифалар

— Ўғлим, бугун уйга вазифаларинг кўпми?
— Ҳа, бугун анча асабийлашасиз!
Ўқитувчи:
— Валижон, кундалигингни ота-онангга кўрсатдингми?
Ўқувчи:
— Йўқ, устоз!
Ўқитувчи:
— Нега?
Ўқувчи:
— Ота-онамни саломатлиги мен учун жуда муҳим!
Йигит онасига:
— Сиздан рухсат сўрамасдан бирор иш қилишим учун нечи ёшга киришим керак, - деса, онаси:
— Бунақа ёшга ҳали аданг ҳам кирмаган ўғлим, - дебди.

Қамоқдан чиқиб кетилган собиқ маҳбусдан сўрашибди:
— Сизни нимага қамашган эди?
— Пора берганим учун.
— Қамоқдан қандай қилиб чиқдингиз?
— Қамоққа қандай тушган бўлсам, шундай қилиб чиқдим.

Математика ўқитувчисига ўқувчи дебди:
— Устоз, шу фанга дарсларда кирмасам майлими?! Менга математика ҳаётда умуман керакмас!
Устози ўқувчига:
— Ҳали шу гапларингни фарзандларинг билан математика дарсини тайёрлаб ўтирганингда эслайсан! - дермиш.
Машина ҳайдаб кетаётган дўстидан оғайниси сўрабди:
— Дўстим, нега йўлнинг ўнг ва чап тарафларига қараяпсан? Ахир бу йўл бир томонлама ҳаракатланадиган йўл-ку?!
— Э-э, бу ерни Қашқадарё дейди. Керак бўлса тепага ҳам қараш керак!
Коронавируснинг янги Омикрон штампининг асосий белгилари: чарчоқ, бош оғриғи, ҳолатсизлик, суякларни оғриши...
Хуллас, ҳар кун тонгда бизда кузатиладиган ҳолат!
— Ада, Дубайга дам олгани борайлик. Тинч океанидаги оқ айиқларни тамоша қилардик...
— Нима? Кундалигини олиб кел-чи, география фанидан баҳоларингни тамоша қиламиз!
Бемор эрини касалхонага олиб келган аёлга шифокор дебди:
— Эрингизга тинчлик ва хотиржамлик керак! У кишига асабийлашиш мумкин эмас. Мана бу тинчлантирувчи дориларни дорихонадан сотиб олинг!
Хотини дебди:
— Дориларни эримга нечи маҳал ичиришим керак?
Шифокор дебди:
— Бу дориларни сиз ичасиз!
Болакай:
— Буви, кўзингизни юмиб туринг!
Бувиси:
— Нега?
Болакай:
— Ойим айтдилар. Сиз кўз юмсангиз, онам тинч яшар эканлар.