Пул-бойлик ҳақида латифалар

— Дада, кеча кўчада бир аёл билан кинога кириб кетдингиз-а?
— Жим, онанг билмасин! Мана сенга ўн минг!
— Йўқ дада, ўн минг кам!
— Мана йигирма минг бўладими?
— Дада, зиқналик қилманг! Ўтган куни ойим билан қўл ушлашиб кетаётган амаки эллик минг берди-ку...
Янги ўзбек трамвайга чиқиб ҳайдовчига:
— Амир Темур маҳалласига, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Aка, бу таксимас! - деса, ҳалиги одам чўнтагидан бир талай пул чиқариб берибди.
Шунда ҳайдовчи шерикларини чақириб, рельсларни қўйиб, трамвайда Амир Темур маҳалласига борибди.
Янги ўзбек, - Раҳмат, - деб тушаётганда, ҳайдовчи сўрабди:
— Aка, пулингиз бор экан, уйингиз ҳам қасрдай экан. Нимага бу кўчаларингиз расво, ҳамма ёқ ковланган, - дебди.
Шунда янги ўзбек:
— Ҳа ука, бу чуқурларга эътибор берма! Кеча уйга метрода келгандим, - дермиш.
Бир миллионер одамни ўғирлаб кетишибди. Кўл бўйига олиб бориб, бошини сувга тиқиб-чиқариб:
— Пуллар қаерда? Пуллар қаерда?, - деб сўрайверишибди ўғрилар.
Бояги бой нафаси бўғилиб:
— Йигитлар, пуллар кўринмаяпти. Ёки чуқурроқ киришим керак, ёки сув остида узоқроқ ушлаб туринглар-да..., - дермиш.
Телеграмда:
— У мендан машинангиз борми? - деб сўради. Мен эса:
— Ҳа албатта, - дедим. Шундан сўнг у:
— Ростанми? - деди.
— Ҳа, фақат у менга эмас, онамга тегишли. Агар менга турмушга чиқсанг, у сеники бўлади, - дедим.
У хурсанд бўлди. Кейин мендан машинани расмини жўнатишимни сўради. Мен ваннага кириб кир ювадиган машинани расмга олиб жўнатдим. 2 дақиқадан кейин қарасам, у мени блоклаб қўйибди. Балки, унга тикув машинаси бор йигитлар ёқар???
Ёш қиз отасига:
— Адажон, менга планшет олиб беринг? – дебди.
Отаси:
— Сеҳрли сўзни унутдингми қизим...? – деган экан,
Қизи:
— Жамила, – дебди.
Отаси ҳайрон бўлиб:
— Жамила? Бу нима деганинг? - деса,
Қизи:
— Бу жазманингизни исми... - дебди.
Отаси ўзини йўқотиб:
— Планшетни қанақа рангидан олиб берай, устига ғилоф ҳам керакми...? - дермиш.
Бой одам билан ўғри одам дўст экан. Ўғри бойдан сўрабди:
— Сени сейфингни коди нечи?
Бой:
— Сейфимни кодини нима қиласан?
Ўғри:
— Агар эсингдан чиқиб қолса, сенга айтаман.
Бой:
— Кодини бир дафтарга ёзиб қўйганман.
Ўғри:
— Дафтаринг қаерда?
Бой:
— Сейфимни ичида.
Орзиқиб кутаман ҳар ойда сени,
Олисдан кўринсанг кўзларимда нам.
Бермайман биласан ҳеч кимга сени,
Менинг қадрдоним СТИПEНДИЯМ!!!

Иштонинг "D&G", туфли "Gucci", майка "Аrmаni", сумка "Louis Vuitton", телефон "iPhone 11 Pro Max"…
Мен бир нарсага ҳайронман, сен автобусда нима қиляпсан?

— Азизим, менга узук олиб беринг.
— Узукка пулим йўқ!
— Ундай бўлса, кўйлак оберинг.
— Кўйлакка ҳам йўқ пул...
— Оғзимни ёпиш учун ҳеч бўлмаса сақич олиб берарсиз?!
Банкомат ёнига бир аёл ўғли билан келди.
— Ҳозир пул олиб, иккаламиз дўконга борамиз, - деди она ва банкоматга пластик карточкасини қўйиб, у ердан пул олди.
Буни кўрган бола ҳайратланиб онасига:
— Ойи, буни ичида дадам ўтирибдиларми?, - дермиш...