Қўшнилар ҳақида латифалар

— Дўстим, нега хотининг қўшиқ хиргойи қилаётганда кўчага чиқиб ўтирасан?
— Қўшнилар эри хотинини дўппослаяпти-ю, хотини дод солиб йиғлаяпти деб ўйламасликлари учун.
— Кабоб пишираётган нима учун елпиб туришади?
— Кўмир яхши ёниши учун.
— Йўқ. Қўшниларга кабоб ҳиди яхшироқ етиб бориши учун.
Кўп қаватли уйда яшайдиган йигит дўстини хонадонига меҳмонга чақирибди. Дўсти қараса, деворда катта темир тоғора осилиб турган экан.
— Бу нимага керак? – деб сўраса, дўсти дебди:
— Бу гапирадиган соат, мана қара, - деб тоғорани қаттиқ урса девор ортидан қўшнисини: “Минг лаънат, 3 дан 15 дақиқа ўтди” деган овози эшитилибди.
Хотин эрига:
— Қўшнимиз ҳар куни ишга кетаётиб, хотинини юзидан ўпиб кетади. Нега сиз ҳечам унақа қилмайсиз? - деса, эр ҳайрон бўлиб хотинига:
— Қанақасига ўпиб кетаман ахир?! У бировни хотини бўлса...!
Мусиқачи уйида барабан чалиб ўтирган экан, қўшнилари ажойиб мусиқа овози кўчага ҳам баландроқ эшитилсин деб уни деразасини тош билан синдириб кетишибди.
Уйида таъмирлаш ишларини олиб бораётган қўшнимдан безор бўлдим. Дрель ишлатмаслиги учун эшигини олдидаги деворга "Қўшни, хабарингиз бўлсин! Мен ҳомиладорман" деб ёзиб қўйдим.
Эртаси куни қўшнимни хотини уни хиёнатда айблаб, уйдан кетиб қолибди.
Аразлашиб қолган иккита қўшни аёлни яраштиришни йўли бор. Иккаласини ҳам бир вақтда қўшнилар группасидан чиқариб юбориш керак.