Қўшнилар ҳақида латифалар

Қўшни аёлнинг “Эримдан кўра ўғлимни кўпроқ яхши кўраман!” деган гапини эшитиб энсам қотади...
Иши чиқиб қолса, ўғлини етаклаб чиқиб, “Қараб туринг” деб ташлаб кетади-ю, эрини ташлаб кетолмайди.
Афанди эшиги олдидаги супачада талқон еб ўтирарди. Энди талқонни оғизга соламан деганда шамол эсиб, талқонни учириб юборибди. Оғизга ҳеч нарса тушмабди. Шу ҳолат 2-3 марта такрорланибди. Қўшниси девордан мўралаб:
— Ҳой қўшни нима еяпсиз? – деса, афанди:
— Шамол тўхтамаса, ҳеч нарса! – дермиш.
Бир куни Афанди эшагини йўқотиб қўйиб, милицияга қўнғироқ қилибди:
— Алло, мен эшагимни йўқотиб қўйдим!
— Кўриниши қанақа эди? - дебди гўшакдаги ходим.
— Кўриниши ҳудди қўшним Эшматни ўзгинаси эди, - дебди Афанди.
70 га кирган аммамга телефон қилдим:
— Ташқарига чиқманг-а амма!
— Йўқ, чиқмаяпман.
— Нима қиляпсиз?
— Ўтирибмиз, қўшнилар ўзлари киришди. Зумрад холанг, Ҳолида холанг бор яна 3-4 таси гаплашиб ўтирибмиз.
— Э, амма касал юқади. Тўпланиш керакмас. Нимага унақа қиласизлар амма?
— Ҳавотир олма жиян. Битта маска олвоганмиз. Ким гапирса, ўша тақиб гапиряпти.
Тергов хонасида айбланувчига савол беришмоқда:
— Нима учун суварак дориси билан қўшниларингизни ҳам заҳарладингиз? Қўшнилар сизга нима ёмонлик қилган?
Айбланувчи:
— Ҳеч нима қилишмаган. Дори қутисини устига "Суваракларни қўшнилар билан бирга заҳарлаганингиз маъқул" деб ёзилган экан.
Икки қўшни лифтда:
— Дурдона, сени жудаям севаман!
— Имрон-ака тинчликми? Олдинлари бундай туйғуларингиз ҳақида ҳеч этмас эдингиз.
— GreenCard 2020 ютиб олишингни билмасдим-да.
— Эшитдингми? Қўшнимизни хотини кетиб қолибди.
— Йўғ-е?! Қўшни яхшимикин? Нима аҳволда экан ҳозир?
— Бошида хурсандчиликдан ўзини йўқотиб қўйди. Ҳозир оз бўлса-ям хурсандчилиги тарқади шекилли сал ўзига келиб қолди.
Бир аёл дугонасига:
— Вой дугон, кўзинларингга нима бўлди, қизариб кетибди?
— Кеча қўшнимизникида жанжал бўлаётган эди. Мен қулф тирқишидан қараб турувдим, ичкаридан кимдир кўзимга бармоғини тиқиб олди.
— Унда иккинчи кўзинг нимага қизил?
— Иккинчи кўзим билан ким бармоғини тиққанини кўрмоқчи эдим.
Афандини яхши кўрган ити ўлиб қолибди.
Қўшнилари афандини масхара қилиб, дарвозаси ёнидан ўтиб кетаётиб:
— Ҳа афанди, итингиз ўлиб хафа бўлмай ўтирибсизми? - дейишса, афанди:
— Киринглар! Дўстингиз ўтган жойлар, бироз хотирлаб кетасизлар, - деган экан.
— Қўшнимиз нимага бунча бақирияпти?
— Тиши чиқяпти...
— Тиши? Ахир унинг ёши 60 дан ошганку?
— Танглай тиши... Кеча бехосдан ютиб юборибди...